Главная / Жамият / Сурхондарёга «олтинбошлар» керак эмасми?
<

Сурхондарёга «олтинбошлар» керак эмасми?

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 42-мактаб укувчилари тик туриб таълим олишади. Бу билим олишнинг инновацион услуби ё махсус укитиш методи эмас, шунчаки синфдаги болаларга парта ва стуллар етмайди. Устига устак, синфхонанинг узи товук катагидай тор, бир айлансангиз тугаб коладиганлари хам бор. Ва бу хаммаси эмас…

Видео: YouTube

Видео: Mover (tas-ix)

Жорий йилда Узбекистоннинг тогли ва тоголди худудларига сел келди ва хамон бундай хавф сакланиб колмокда. Олтинсой туманида жойлашган 42-мактаб хам сел келиш хавфи юкори булган сойбуйи худудида жойлашгани туфайли вактинчаликка ёпилди. Мактаб маъмурияти ва укувчилар Олтинсой Иктисодиёт ва сервис курсатиш касб-хунар коллежи биносига утказилди.

Аслида 120 уринли мактабгача таълим муассасаси сифатида курилган, айни пайтда ёпиб куйилган мактабда хам укувчиларга парта ва стуллар етишмасди. Болалар навбатчилик асосида стулларга утириб, таълим олиб келишган. Эндиликда коллеж биносида хам шу муаммо кайтарилмокда.

«Битта мактабга хаккимиз йукми? Биз хам Узбекистон фукаролари эмасмизми? Нега болаларимиз узок йул юриб, тик туриб, ойна олдида доскага мултираб караши керак, ахир?», – дейди холатдан норози булган ота-оналардан бири.

10 синф укувчилари биология фанини спорт залда, урта синф укувчилари информатикани дафтар ва китобдан, тарихни эса ойна ёнида тик туриб урганмокда.

Туман Халк таълими булими рахбари мослаштирилган бинодан чикиб, коллежга утказилган мактаб жамоасига 26та хона берилганини айтмокда. Аммо коллеж мезбони, директор Кудрат Сафаров мактаб учун коллеждан 11та хона ажратганини маълум килди.

«Кани болаларнинг кийналаётгани? Икки сменада укишни ташкил этса булади-ку? Нега эртарок келишмади? Менинг хам укувчиларим бор (коллеж укувчилари назарда тутилмокда – тахр.), улар хар куни амалиёт хисоботини топширгани келади» , –  дейди у.

Директорнинг сузлари ишончсиз эшитилди, негаки, кун тушдан огган бир пайтда коллеж биносида эмас, унинг атрофида хам унинг укувчилари йук эди. Шунга карамай, директор якин атрофдаги мактаблардан касбий таълимни урганиш учун мактабнинг юкори синф укувчилари келишини таъкидлади. Бу гап хам ишончсиз чикди: айни коллежга кучиб утган 11 синф укувчилари тикувчиликни «насия» килиб, уйга равона булиб турганда кузга ташланди.

«Касбий таълим жуда зур ва махорат билан утилмайди. Баъзи кунлари дарсга укитувчи хам келмайди» , – дейди укувчилардан бири.

Агар коллеж укувчилари амалиётга чикиб кетган булишса, бинонинг ярми бушаб ётган бир пайтда, нега мактаб жамоаси буш хоналардан фойдаланишга хакли эмас? Коллеж директорининг нияти бизга тушунарсиз булди, аммо унинг сузлари бир нарсага ишора киларди: коллежда таълим давом эттаётганини когозда булса-да, исботлаш лозим. Шунинг учун хоналар сакланмокда.

Карийб 7 км масофадан пиёда хар куни мактабга катнайдиган Илёснинг эса таълимга булган мухаббати асло сунмаган: унинг илинжи хали бор.

«Тахминан 10тадан ортик катта-кичик адирдан утиб, мактабга келаман. Тез юрсам, 1 соатда, секин юрсам, жуда куп вакт сарфлаб етиб келаман. Мен катта булиб, шифокор булишни, одамларни даволашни истайман», –  дейди у.

Илёс базур ишлаб турган, шу кунларда ёпилиб кетиш арафасида колган тиббиёт пунктида ишлаб, кишлок ахлининг саломатлигини уйламокда. Аммо олий маълумотли, тажрибали рахбарлар эса масалага панжа ортидан караб, 7 км масофани тик адирлар орасидан кесиб чикаётган Илёсдек кишлок болаларига ачинмайди. Уларнинг таълимга булган иштиёки суниб колишидан куркмайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

01

Президент карори: Узбекистонда хокимларнинг уринбосарлари сони яна биттага купайди

Узбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида президент карори …