Главная / Жамият / Сурхондарёда карзини сураган кишига кабр ковлатиб, тахдид килган гурух ушланди
<

Сурхондарёда карзини сураган кишига кабр ковлатиб, тахдид килган гурух ушланди

Сурхондарёнинг Жаркургон туманида 2014 йилда собик рахбар шахсга 15 миллион сум бериб, пулини ололмаган кишининг узига кабр ковлатиб, тахдид килган жиноий гурух ушланди.

Бу хакда Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизматига таянган Daryo.uz Интернет нашри хабар таркатди.

Хабарда айтилишича, пулини кайтаришни талаб килавергач, Э.А. дея исми кискартириб берилаётган жабрдийдани туманнинг “Узумзор” махалласидаги бир уйга чакириб, унга тахдид килишган.

“Э.А.ни узига кабр казишга мажбур этади. Кул-оёгини боглаб, пулини сураши туфайли М.ни обрусизлантирганлиги сабабли уни улдириб, шу ерга кумиб кетишларини, агарда жони керак булса, Cobalt автомашинасини сотиб, 50 миллион сум беришини, шундагина уни тинч куйишларини айтиб, шарт куйишади”, деб хабар килади Интернет нашри.

Натижада, Э.А. аввалига машинасини сотиб, жиноятчиларга 37 миллион сум пулни беради ва сунгра, туман ИИБ бошлиги номига ариза ёзади.

Сунгра, туман ИИБ тезкор гурухи пулнинг колган кисмини олишга уринган жиноятчиларни кулга олади.

Хозирда ушбу иш буйича дастлабки тергов харакатлари бораётгани хабар килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qcExCbuCfcfGBJhWOW-X1beLRUotTAbT

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью …