Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Супер-контракт нархлари кандай белгиланиши маълум килинди
<

Супер-контракт нархлари кандай белгиланиши маълум килинди

Молиявий мустакил ОТМлардан ташкари барча ОТМлар табакалаштирилган тулов-контракт нархини белгиланган минимал курсаткичдан оширмайди.

Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, мавжуд тартибга кура, табакалаштирилган тулов-контракт давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам булмаган микдорда ОТМ томонидан мустакил белгиланиши мумкин.

«Масалан, молия йуналиши буйича оширилган контракт базавий микдорнинг 15 баравари этиб белгиланган булса, Тошкент молия институти мазкур курсаткични 17 баравар этиб белгилаши, Термиз давлат университети эса узгартирмаслиги мумкин эди.

Мазкур тартиб утган йилги кабулда амалиётга жорий этилган», деб тушунтирмокда вазирлик.

Лекин пандемия шароитидан келиб чикиб, давлат комиссияси томонидан 2020–2021 укув йили кабули учун истисно тарикасида ОТМ томонидан табакалаштирилган тулов-контракт микдорлари Давлат комиссияси томонидан тасдикланган табакалаштирилган (супер контракт) тулов-контрактнинг минимал микдорларидан оширилмайди.

Бирок узини узи молиялаштириш тизимига утган ОТМлар бундан мустасно. УрДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ТДЮУ, ТДИУ, ТМИ, ТДШУ, ТошФармИ, УзДЖТУ, ТТЙМИ – хозирги Транспорт университети суперконтракт микдорини ошириш хукукига эга.

Аввалрок талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар 5та йуналишдан бирида, кайсидир йуналиш талабаси булган абитуриентлар хам балли етмаган йуналишда супер контрактда укишга рухсат этилгани маълум килинган эди. Факат кабул баллар кетма-кетлигига мувофик амалга оширилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

shevrale

UzAuto Motors Equinox устига 47 фоиз нарх куйиб сотаётгани маълум булди

UzAuto Motors компанияси АКШдан импорт килаётган Chevrolet Equinox кроссоверини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 …