Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Супер-контракт» нархи канча ва кимлар учун?
<

«Супер-контракт» нархи канча ва кимлар учун?

Тест натижалари чикишни бошлагач, абитуриентлардан кушимча контракт (халк тилида “супер-контракт”) хакида саволлар купайди, деб ёзадихукукшунос Хушнудбек Худойбердиев. У кушимча контракт хакидаги айрим саволларга жавоб беришга харакат килди.

e24k1nvffhc7fzg2-mc4c96wfrsvjtbj

Кушимча контракда укиш учун неча балл олиш керак?

Фарки йук. Тестга кирган булса, кифоя. 1 балл олган булса хам, кушимча контрактда укиши мумкин. Факат нархи балига караб фарк килади.

Кушимча контрактда укишни хохлаганлар качон ариза бериш керак?

Укишга кира олмаган абитуриентлар кушимча контрактда укиш учун тест натижалари эълон килингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак.

Ариза каерга берилади?

Кушимча контрактда укиш истагида булганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

Оширилган контрактнинг нархи канча?

Оширилган тулов-контракт микдори амалда урнатилган тулов-контракт микдорига нисбатан куйидаги микдорларда белгиланади:

1-тоифа

Кириш чизигига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тулайди. Жумладан:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 булган дейлик. 139 балл туплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тулайди. Асли 10 млн сум контракт булса, 15 млн сум туласа кифоя.

138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тулайди, яъни 20 млн сум. Ва х.к.

2-тоифа

56,7 баллдан куп туплаган, лекин кириш чизигига 4 баллдан купрок етмай колган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан 25 бараваригача микдорида тулайди.

Масалан, яна уша кириш 140 балл булган йуналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан куп туплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар хали тасдикланмади.

3-тоифа

56,7 баллдан кам туплаганлар 2-тоифадаги супер-контракт микдорининг 2 баробарини тулаб укишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар булса, 56,7 баллдан кам туплаганлар 30 баробар тулаб, 2-тоифадаги супер-контрактда укиши мумкин.

Оширилган контракт хар йили туланадими ёки бир марта?

Бир марта туланади. 1-укув йилини тугатгандан сунг кейинги йилларда эл катори оддий контрактни тулаб укишади.

Магистратурада хам кушимча кабул борми?

Ха, бор. Факат магистратурада бакалаврга ухшаб табакалаштирилган киммат контракт туланмайди, оддий контракт нархи канча булса, кушимча кабул килинган магистрлар хам шунча тулашади.

Супер-контрактни булиб-булиб туласа буладими?

Йук, минг афсуски хозирги коидалар буйича супер-контрактни тулик тулаш талаб этилади. 100% тулангандан кейингина буйрук чикарилади. Лекин булиб-булиб тулаш имкониятини яратиш керак, менимча.

Супер-контракт учун таълим кредити олса буладими?

Йук, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги конунчиликда белгиланмаган.

Эслатма: 10 ёки 20 баробар дегани бу энг кам ойлик иш хакига нисбатан эмас, уша йуналишдаги контракт нархига нисбатан. Яъни контракт 10 млн сум булса, 15 баробар булганда кушимча контрактда 150 млн сум туланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nmYszMHsQk7gt9HIlapfppLeAA7kwq8L

Энг куп молиявий конунбузилиш холатлари кайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум булди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан Иш режа, …