Главная / Жамият / Сунгги уч йилда ОТМдаги изланувчиларнинг 44,5 фоизи докторантурани химоясиз якунлаган
<

Сунгги уч йилда ОТМдаги изланувчиларнинг 44,5 фоизи докторантурани химоясиз якунлаган

2019 йил 27 сентябрь куни Тошкент давлат шаркшунослик институтида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва согликни саклаш масалалари кумитаси томонидан ташкил этилган “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш: миллий амалиёт ва хорижий тажриба” мавзусида конференция булиб утди.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кура, анжуман республикада моддий-техник, илмий-интеллектуал ресурсларни тулик сафарбар этган холда мавжуд илмий-техник салохиятдан етарли даражада фойдаланилмаётгани кайд этилган.

1co8aryktydgflsfrz5riba7mbtb45r9

Хусусан, сунгги уч йилда Олий ва урта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида 608 нафар изланувчи таянч докторантура ва докторантурада тахсил олишган булишига карамасдан, уларнинг 44,5 фоизи докторантурани химоясиз якунлаган.

Тахлилларга кура 2007-2016 йилларда бажарилган 841 та фундаментал тадкикотларнинг 35 таси ёки 4,2 фоизи идоралараро тадкикотлар булиб, бу илмий-тадкикот институтлари ва олий таълим муассасаларининг лойихаларда факат узлари иштирок этишга харакат килганликларини англатади. Мазкур холат олий таълим ва академик илм-фаннинг интеграциясига жиддий тускинлик килиб, натижада бу ахамияти паст илмий лойихаларнинг купайишига олиб келган.

Шунингдек, тадкикотчиларда инновацион ва стартап лойихаларни тайёрлаш тажрибасининг етишмаслиги окибатида инновацион ишланмалар ва технологияларни иктисодиётнинг тегишли тармоклари ва сохаларига жорий килиш даражаси пастлигича колмокда.

Анжуманда кайд этилган шу ва бошка камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир катор амалий тавсиялар билдирилди. Хусусан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этиладиган журналларнинг фаолиятини халкаро талабларга боскичма-боскич мослаштириш буйича “йул харитаси”ни ишлаб чикиш лозимлиги таъкидлаб утилди. Шунингдек диссертация ишларини расмийлаштириш, таркатиш ва топшириш жараёнларини электрон хужжатлаштириш тизимига утказиш максадга мувофиклиги билдирилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

BPG-QxVAp4Vmca626OtLF2BXmuWOPSkq

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этмокда, аммо пасайиш суръати секинлашмокда

Марказий Осиёда кашшоклик даражаси пасайишда давом этаётган булса-да, минтакада унинг пасайиш суръати секинлашган. Кашшокликнинг энг …