Главная / Сиёсат / Сукук – Узбекистон бозоридаги янги молиявий инструмент. Отабек Назиров билан сухбат
<

Сукук – Узбекистон бозоридаги янги молиявий инструмент. Отабек Назиров билан сухбат

Узбекистон 2021 йилда сукук кимматли когозларини пилот равишда чикаришни режалаштирмокда. «Ислом молияси» лойихаси муаллифи Хондамир Нусратхужаев ушбу мавзуда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров билан сухбатлашди.

Ислом тижорат хукуки тамойиллари асосида ишлайдиган инвестицион сукук кимматли когозлари – реал иктисодиётнинг молиялаштириш манбайи хисобланади. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Узбекистон бозорида сукукни жорий этиш учун хукукий асослар ишлаб чикиш ва инфратузилма яратиш устида ишламокда.

12 октябр куни «Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида кимматли когозларни жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги президент карори лойихаси мухокамага куйилди.

Сукук тушунчаси нимани англатади?

Ислом молиявий институтларининг бухгалтерлик хисоби ва аудити ташкилоти (AAOIFI) таърифига кура, сукук – бу номинал киймати тенг булган сертификатлар булиб, улар маълум бир лойиханинг моддий активлари, курсатилаётган хизматлар, активларга эгалик хукукининг булинмас улушини тасдиклайди.

Сукук, карз мажбуриятларидан фаркли уларок, ажратилган моддий активдаги ёки молиялаштирилган лойихадаги улушдир. Унинг даромади, облигациядан фаркли равишда, активлар ва хизматлардан фойдаланиш ёки молиялаштирилаётган лойиханинг фойдасидан хосил булади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров сукук кимматли когозларини Узбекистон бозорига жорий этиш борасидаги саволларга жавоб берди.

– Сукук бизнинг капитал бозоримизда узига хос гибрид инновацион инструмент. Эхтимол, купчилик (вазирлик, идора, Марказий банк, бизнес) учун сукук кимматли когозларини чикариш кутилмаган ташаббус булгандир. Мазкур масаланинг тарихи хакида гапириб берсангиз. У кандай пайдо булди, шахсан узингиз бу гояга нима учун ишондингиз?

– Мен илгари хам сукукка дуч келганман. Чунки глобал микёсда мазкур бозор катта ва у нафакат тарихан мусулмон булган мамлакатлар, балки Европа мамлакатлари ва бошка майдончаларда хам мавжуд. Бундан ташкари, Европа тикланиш ва тараккиёт банкида фаолият юритган ва Марказий Осиё минтакаси учун масъул булган вактимда, банкимизнинг салохиятли мижозлари мендан ислом молиясини ташкил этиш имконияти хакида сураганлари билан боглик вазиятларга дуч келганман.

Агентликка рахбарлик кила бошлаганимдан кейин инновацион фонд инструментларини жорий этиш имкониятларини ургана бошладик. Сукук бизга айнан шундай инструмент булиб куринди. Бунинг бир неча сабаблари бор. Биринчидан, у ислом молияси тамойилларига мос. Бу эса бир вактлар ислом цивилизациясининг маркази булган мамлакатимиз учун мухим ахамиятга эга.

Иккинчидан, сукукнинг узига хос жихати шундаки, у инвестициялардан максадли фойдаланишни талаб этади, реал активларни яратиш билан бевосита боглик ва томонлар уртасида хатарларни адолатли таксимлаш имконини беради. Шунингдек, унинг гибридлиги шундан иборатки, у тулик улуш хам, карз инструменти хам эмас. Унда хар икки инструментнинг хусусиятлари ва хатарлари мавжуд.

Мамлакат рахбарияти сукукни жорий этиш ва бунинг учун норматив-хукукий базани яратиш гоясини куллаб-кувватлади. Шунинг учун биз ташаббус билан халкаро ташкилотларга мурожаат килдик ва масалани идоралараро мухокамага куйдик. Сукук гояси шу тарика Узбекистонда амалга оширила бошланди.

– Хозирги вактда агентлик капитал бозори тугрисидаги Узбекистон Республикаси конуни устида иш олиб боряпти. Мазкур конунда сукукнинг Узбекистон капитал бозоридаги мухим инструмент сифатидаги урни кандай булади?

– Биз «Капитал бозори тугрисида»ги конуннинг алохида булимини ислом молияси инструментлари, аникроги сукукка багишлашни режалаштиряпмиз.

«Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида кимматли когозларни жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида»ги президент карори лойихаси тасдикланганидан кейин сукук пилот келишувларини амалга ошириш учун оралик механизмлардан бирига айланади.

– Сукукни чикариш осон иш эмас ва конунчиликда жиддий узгаришларни талаб килади. Конунчиликка киритиладиган бу узгаришлар канчалик камровга эга булади?

– Капитал бозорида умуман янги инструмент булган сукук, табиийки, бир канча тартибга солувчи ва конунчиликдаги узгартиш ва кушимчаларни талаб этади. Масалан, президент карорида сукукни пилот равишда чикариш учун махсус солик режими, бенефициар мулк хукуки, инглиз хукуки нормаларидан фойдаланиш ва бошка талаблар назарда тутилган.

2021 йилда сукукни пилот равишда чикариш гоясидан кузланган максад – сукукни чикариш ва муомаласини таъминлаш учун конунчиликда талаб этиладиган узгаришлар кулами ва бошка нюансларини тушуниб олишдан иборат.

– Сукукни пилот равишда чикариш учун президент карорини тасдиклаш жараёни хозир кайси боскичда? Агентлик турли вазирлик ва идоралар билан кай даражада якин хамкорлик олиб боради, мазкур жараёнга кайси асосий вазирлик ва идоралар жалб этилган?

– Агентлик бир катор вазирлик ва идоралар билан якин хамкорликда ишлайди. Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Солик кумитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Марказий банк шулар жумласидан.

Бундан ташкари, сукук тушунчаси хакида тулик маълумот олиш, у хакида хабардорлик даражасини ошириш, сукук тузилишининг турли вариантлари, шунингдек, сукук ва облигациялар уртасидаги фаркни тушуниш максадида вазирлик ва идоралар ходимлари учун агентлик Ислом тараккиёт банки кумагида икки кунлик тренинг ташкил этди.

– Президент карори лойихасида сукук кимматли когозларини пилот равишда чикарилишини ташкил этиш 2022 йилнинг 1 июлида якунланиши кераклиги назарда тутилган. Сизнингча, мазкур лойихани белгиланган муддатда якунлашга эришиладими?

– Афсуски, пандемия уз таъсирини курсатди ва лойихани амалга оширишнинг айрим жараёнларини секинлаштирди. Бирок бугунги кунда тайёргарлик жараёни табиий равишда уз тартиби билан давом этмокда. Айрим вазирлик ва идоралар билан муайян жихатларни тасдиклаш ишлари колди.

Шуни кайд этишни истардимки, вазирлик ва идоралар мазкур ташаббусни хар томонлама куллаб-кувватлашмокда; мамлакатни ривожлантириш учун кимматли когозлар бозори, шунингдек, инновацион инструментларни ривожлантириш ахамиятини яхши тушунишмокда.

– Якинда БМТ Тараккиёт дастури (UNDP) республика буйлаб Узбекистонда ислом молиясини ривожлантириш истикболлари борасида суровнома утказди (7 мингга якин респондентлар иштирок этди). Респондентларнинг купчилиги Узбекистонда ислом молияси пайдо булишига катта эхтиёж борлигини таъкидлашди. Ахолимиз Ислом молиясига нисбатан анчагина ижобий муносабатда экани Узбекистонда сукуклар бозорини яратишдаги умумий муваффакиятга кай даражада таъсир килиши мумкин?

– Халкимизнинг куп асрлик маданияти ва анъаналари ислом дини билан чамбарчас боглик. Шу жумладан, молия, мулк муносабатлари тамойиллари борасида хам. Айнан шунинг учун хам сукук йирик ва урта бизнес томонидан хам, ахоли томонидан хам куллаб-кувватланади, деб хисоблаймиз.

Бундан ташкари, ислом молиясининг бир кисми сифатида сукук биринчи навбатда узига хос ахлокий асосларга эга. Шу билан бирга, ундан хар ким чекловларсиз фойдаланиши мумкин. Айтганча, сукук чикаришдаги энг мухим платформаларнинг купи – гарб юрисдикциялари. Йирик халкаро банклар эса сукук харидорларидир.

– Агентликка карор лойихасини ишлаб чикишда ким ёрдам берди?

– Мазкур лойихани амалга ошириш учун хукукий асосни яратишда курсатган техник ёрдами, кумаги ва маслахатлари учун БМТ Тараккиёт дастури (UNDP) ва Ислом тараккиёт банкидан миннатдормиз. Улар билан самарали хамкорлигимиз давом этишига умид киламиз.

***

Таъкидланганидек, Узбекистон 2021 йилда сукук кимматли когозларини пилот равишда чикаришни режалаштирмокда. Отабек Назировнинг сузларига кура, бу – махаллий ва халкаро инвесторлар маблагини жалб этиш, молия бозорини ривожлантириш ва ислохотлар жараёнига ёрдам беради.

Отабек Назировнинг хисоб-китобларига кура, зарур норматив-хукукий база яратилса, давлат ва корпоратив сукукнинг чикарилиши бир неча йил ичида Узбекистон учун 4–5 миллиард долларлик бозорга айланиши мумкин. Бу – сукукнинг хорижий инвестицияларни жалб этиш ва йирик инфратузилма лойихалари, давлат-хусусий шериклик хамда хусусий сектордаги лойихаларни амалга оширишда юкори салохиятидан далолат беради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Y3LYavBWBjhXiGkD1cadlGp3SQMz8yl5

Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Узбекистон президентининг бу хакдаги фармони эълон килинди. …