Главная / Маданият / Шукроналик мактуби
<

Шукроналик мактуби

hajБугунги кунда Саудия Арабистони Подишохлигидаги Зиёратчиларимиз умра ибодатини адо этиб булгач, белгиланган жадвал буйича Узбекистонга учиб кетмокдалар. Уларнинг хурсандчиликлари чексиз, чунки улар Умра аммаларини согу саломат ва тула бажара олдилар, дуолар ижобат буладиган жойларда дуолар килдилар. Умрачиларимиз миннатдорликларни ёзма равишда ифода этмокдалар. Жумладан, Тошкент шахри 1, 2, 3-гурухи хожилари номидан келган мактубда шундай дейилади: “Аввало, Аллох таолога бизларни шу ерга мушарраф айлагани учун бехисоб хамду санолар булсин. Истиклол сабаб дин борасида кенг имкониятлар очилди. Хар йили Хаж ва Умра ибодатларини эмин-эркин адо этиш учун диёримиз зиёратчиларига кенг шароитлар яратиб берилмокда Узбекистон Президенти Ислом Каримовга рахматлар айтамиз. Чунки подшоси одил юрт халкининг хаёти фаровон, ибодати комил булади. Бугун отта боболаримиз орзу килиб утган Умра аммаларини бажариш бахтига муяссар булдик. Бу ердаги ишларни юкори даражада ташкил этган ишчи гурухи, шифокорлар ва гурухимиз рахбарига алохида миннатдорлик билдирамиз. Уларнинг биз кекса зиёратчиларга берган ёрдамлари жуда хам улкан булди.
Тошкент вилояти 1-гурух хожилари эса узларининг дил изхорларини куйидагича тасвирлайдилар: “Хурматли “Умра–2016” мавсумини ташкил этган барча рахбарлар, масъул ва ижрочилар! Биз Тошкент вилояти 1-гурух зиёратчилари сизлар томонингиздан ташкилий ишларнинг жуда яхши даражада адо этилганини куриб, кузимиз кувониб дилимиз яйраб кетмокда. Бизларга Умра амалларини бекаму куст, кийинчиликларсиз бажаришимизга якиндан ёрдам бердингиз. Айникса ёш, лекин тажрибали мутахассисларни гурух рахбари килиб бириктирганингиз айни муддао булибди. Уларнинг оёк-кули чаккон булиши билан бир каторда, уз сохасининг билимдони эканига амин булдик. Сизларнинг барчангизга узларимизнинг катта миннатдорлигимизни билдириб, хакингизга дуои хайрлар киламиз”.
Фаргона вилояти 3-гурух зиёратчиси мехнат фахрийси 72 ёшни каршилаган Хамдамов Абдумажид отанинг куйидаги гапларни хавола этамиз. “Биласизлар, Харами шарифда одам куп, бир сонияга эътиборингизни йукотсангиз уз гурухингиздан ажралиб колишингиз турган гап. Бундай вазиятга тушиб колган пайтимда ватанимиз байроги мавжуд махсус тикилган нимчалардаги уч-турт кишини курдим-у, калбимда умид нишоналари уйгониб, кузимга билинар-билинмас ёш келди. Юрагимдан мамлакатимиз байроги накадар чиройли ва мафтункор эканини хис килдим, ичимдан фахр туйгуси уйгонди.
Мехмонхоналарда яратилган шароитлар, душ, ванна, юмшок уриндиклар, кондиционерли хоналар, Харами-шарифга бориб-келишда узбекистонлик зиёратчилар учун махсус давлатимиз байроги акс этган автобусларнинг йулга куйилгани бизларга сафар кийинчиликларини сездирмади. Хар куни уч махал узимизнинг миллий овкатларимизни тайёрланган ошпазларимиз, хаво алмашинуви ва шу билан боглик бошка узгаришларни сездирмаслик учун ватанимиздан келган шифокорлар гурухи, ташкил этилган тиббий марказлар бизларда учраши мумкин касалликларни олдини олишга ёрдамлашмокда.
Хуллас, сафаримиз якунланиб, ватанимизга ошикканим сари мен гузал диёрим, махаллам, оиламни ва албатта байрогимизни накадар каттик севишимни англаб етмокдаман. Менинг бу зиёратим ибодатга тула булиши билан бир каторда ватаним, Узбекистоним ва байрогим билан фахрланишимни менга билдирди. Ушбу сафарим менинг хотирамда бир умр колади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …