Главные новости
Главная / Сиёсат / «Шу халк учун ойлик олиб юрибсизлар» – Президент вазирлар ва бошка рахбарлар узок кишлокларда ишлаши зарурлигини таъкидлади
<

«Шу халк учун ойлик олиб юрибсизлар» – Президент вазирлар ва бошка рахбарлар узок кишлокларда ишлаши зарурлигини таъкидлади

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари хокимлари, иктисодиёт тармоклари рахбарлари иштирокида йигилиш утказмокда.

Давлат рахбари сузининг бошида барчани Рамазон хайити муносабати билан муборакбод этди.

Иктисодиёт тармокларини ривожлантириш, камбагалликни кискартириш, иш уринлари ташкил этиш масалаларига алохида эътибор каратилди. Андижон вилоятида 40 мингдан зиёд мухтож оилалар борлиги, саноат лойихалари, кишлок хужалиги ва томоркачилик, оилавий тадбиркорлик, хунармандчилик, узини узи банд килиш хисобига уларга даромад манбаи яратиш зарурлиги таъкидланди.

«Бош вазир уринбосарлари, хокимлар ва сектор рахбарлари хар бир камбагал оила муаммоларини аник билиши, улар билан манзилли ишлаши керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Энди хар бир секторда «Камбагалликни кискартириш штаби» ташкил этилиши белгиланди. Бу штабларга иктисодиёт, молия, мехнат, инвестиция, солик идоралари ва банк вакиллари бириктирилади. Уларнинг иш хаки микдори эришилган натижаларга боглик булади. Солик идоралари текширувчи эмас, соликчига кумакчи булади.

«Статистлар берган ракамлар билан шу пайтгача тугри йуналиш килиб булмади, халкимиз манфаат курмади. Таклифлар туманлардан, одамларнинг узидан чикиши керак. Вазирлар, рахбарлар кабинетда эмас, худудларда, узок кишлокларда ишлаши зарур. Шундай огир шароитда фидойи булмаган рахбар – хиёнатчи. Шу халк учун ойлик олиб юрибсизлар. Давлат идораси вакили халкка канча якин булса, жойларда шунча натижа булади, адолат мезони таъминланади», дея таъкидлади президент.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

PfD5dj6tEL23pC3cRK5qxlml3bEOu8Ev

Straus House иши буйича суд хукми эълон килинди

Жиноят ишлари буйича Миробод туман судида Straus House МЧЖ буйича жиноят ишини куриб чикиш буйича …