Главные новости
Главная / Жамият / Судга оширилган “Рембрандт асари” 15 миллион еврогача бахоланган
<

Судга оширилган “Рембрандт асари” 15 миллион еврогача бахоланган

Тошкентлик Андрей Плужников "Рембрандт" асари отамерос эканини таъкидлайди.
Тошкентлик Андрей Плужников “Рембрандт” асари отамерос эканини таъкидлайди.

Рембрандники дея иддао килинган ва Тошкент шахар Яккасарой туман судида курилаëтган жиноят иши хакида макола эълон килинганидан кейин Узбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати Озодликка бу асар такдири хакида янги тафсилотларни маълум килди.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати рахбари Мавлуда Аскархужаеванинг Озодликка 15 ноябрь куни билдиришича¸ бу асар Британияда 1744 йилдан бери фаолият олиб бораëтган Sotheby’s ким-ошди уйининг Москвадаги булими экспертлари тарафидан куздан кечирилиб бахоланган.

– Узбекистон Маданият вазирлигининг бадиий экспертиза кенгаши томонидан таклиф килинган Sotheby’s деган ташкилотнинг эксперти Москвадан келиб асарни муфассал урганди. Шу эскпертнинг хулосаси буйича бу асар 8 миллиондан 15 миллион еврогача дея нархланган¸ деди матбуот хизмати рахбари.

“Асар Узбекистон мулки хисоблангани учун эгалик масаласида суд хукми чиккунига кадар сукут сакланиши лозим”¸ деб кушимча килди бу мулозим.

Жиноят ишидаги суратлар
Жиноят ишидаги суратлар

Маданият вазирлиги мулозими Озодлик билан сухбатда яна бир тафсилотга эътибор каратди:

– Расм отасидан колганини иддао килаëтган Андрей Плужников бу асарни аввалига сотган. Асар Узбекистон чегарасидан контрабанда тарзида утиб чет мамлакатга кетган. Бу пайтга келиб Плужников асарнинг хакикий кийматидан хабар топиб¸ сотишдан воз кечган ва асар Узбекистонга кайтарилган пайтда Бош прокуратура талаби билан аэропортнинг узида мусодара килинган¸ дейди мулозим.

Тошкентлик 50 яшар мухандис, Узбекистон ватандоши Андрей Плужников Озодлик билан 11 ноябрь кунги сухбатда “ суд мусодара килган ва Рембрандга оид 12 миллион евро турадиган асар меники эди”, деб иддао килди.

Плужников “Берлин ишголида НКВД зобити уларок катнашган отаси бу асарни харбий улжа сифатида Тошкентга олиб келган”ини иддао килмокда.

Озодлик сухбатлашган санъатшунослар¸ хусусан Канадада истикомат киладиган таникли эксперт Борис Чухович собик СССР худудида “Иккинчи жахон уруши пайтида трофея сифатида олиб келинган куп микдордаги асарлар борлигини” айтади. Чухович таъкидича¸ “Рембрандт ëки бошка бир гарбий европалик рассом каламига мансуб график асарнинг Тошкентдан топилиши хикоясида гайритабиийлик йук”.

Берлиндаги асар Тошкентга кандай килиб келиб колди?

Тошкентлик тасвирий санъат мунаккидлари коллекционер Николай Плужниковни яхши эслашади.

“1953 йилдан Узбекистон ички ишлар органларида ишлаб пенсияга чиккан бу Иккинчи жахон уруши фахрийси коллекциясида рус ва гарбий Европа рассомлари асарлари борлигини купчилик биларди”¸ дейди бир неча бор коллекционер уйида мехмон булган тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев.

Озодлик билан сухбатда Турдиев Плужников бисотида трофей (уруш тугагач Европадан олиб келинган ашё) асарларни курганини айтади:

– Мен Николай Федорович улимидан сал олдин коллекцияни куздан кечиргандим. Уртамиëна асарлар эди. У киши уз бисотида Рембрандт борлиги хакида улимидан олдин углига айтиб берибди. Аммо мен,тугриси, ишонмадим,- дейди меъмор.

2004 йил оламдан утган коллекционернинг угли 50 яшар Андрей Плужниковнинг Озодликка айтишича¸ отаси улимидан уч кун олдин унга уз бисотида “Рембрандт” борлигини айтган:

– Отам мени чакириб ëгоч кути ичидаги когозга гоз пати билан кора буëкда чизилган расмни курсатди. “Энг киммат асар бу”, деди. Отам бу асарни 1945 йилда Германиянинг Берлин шахрини ишгол килган пайтда улжа сифатида олган экан. Асарнинг оркасидаги ëзувлардан билинишича, у 1940 йили Германияга олиб келинган¸ деди сухбатдош.

“Рембрандтни пуллаш” операцияси

“Асарнинг жахон бозоридаги нархи 12 миллион евро эканлигидан” хабар топган Андрей Плужников уни санъат асарлари тижорати билан шугулланадиган Комил Йулдошевга 2014 йилда “реализация килиш учун” беради. Плужников асарни кулдан кулга бераëтган пайтда таникли реставратор Дилшод Азизов хам гувох булган

Плужниковга кура¸ ушандан кейин “Йулдошев горизонтдан гойиб булган”:

– Мен фирибгар курбони булганим хакида ИИБ ва прокуратурага шикоят килдим. Жиноят иши очилди. Мен бу жиноят ишида жабрланувчи макомида эдим. Асар 2018 йил 14 июнь куни Исроилдан учиб келаëтган Рафаэль Фузаилов багажидан чикди. Мусодара актига Бош прокуратуранинг 18-тергов бошкармаси бошлиги Мухамеджанов имзо чеккан¸ – деди сухбатдош.

Плужников иддаосига кура¸ аввалига прокуратура ходимлари ва терговчи “асарга паст назар билан караб, бу нима каляка-маляка? Мен ундан яхширок чизаман” деган:

– Маданият вазирлигидан келган эксперт унга караб¸ буни Рембрандт чизган. Агар Рембрандт когозга нукта куйган булса хам миллион доллар туради, деганидан кейин муносабат узгарди,- дейди Плужников.

Сухбатдошга кура¸ “сирли сабабларга кура, асарни сотиш учун воситачи булган Йулдошев окланган ва Плужников жабрланувчи макомидан гувох макомига утказилган”.

– Энг мухими менга ота мерос булган асарни беришмаяпти,- дейди Плужников.

Расмий нуктаи назар

Узбекистон Бош прокуратурасининг Озодликка билдиришича¸ мавжуд иш назоратга олинган:

“Мазкур саньат асари билан боглик жиноят иши тергови тамомланиб, иш хозирда судда курилмокда. Лекин иш холатлари бошкача булган. Плужников асарни Йулдошевга уз ихтиëри билан сотган, Йулдошевнинг харакатида фирибгарлик аломатлари аникланмаган, хозирда судда музокаралар боскичи кетмокда. Асар контрабанда йули билан Узбекистондан олиб чикиб кетилмокчи булган. Хозир бу асар суд хукмига кадар вактинча мусодара килинган. Эндиликда, суд уз хукмида жиноят иши буйича далилий ашё сифатида асарнинг такдири билан боглик карор кабул килади”, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Хакикий Рембрандтми?

Озодлик Рембрандтга нисбат берилган асар фотонусхасини Женева¸ Берлин¸ Куддус ва Париждаги санъатшунос ва рассомларга курсатди. Аксар санъатшунослар асарнинг фотонусхасига караб экспертиза килиш мушкуллигини айтишди. Парижда истикомат килаëтган рассом Сергей Игнатьев масаланинг икки жихатига эътибор каратди:

– Рембрандтнинг барча мойбуëк¸ офорт ва каламтасвир асарлари 1940 йилгача руйхат килинган. Бу асар шу руйхатда борми ëки йукми – шуни аниклаш керак. Иккинчи жихат – Рембрандтнинг жуда куп каламтасвир асарларининг сохтасини чизиб сотишган. Бу сохталаштириш 1940 йилда хам булган. Нима булганда хам Амстердамдаги асосий экспертиза комисcияси сунг сузини айтмагунча¸ биз бу асарни Рембрандники дея айта олмаймиз¸ деди рассом.

1606-1669 йилларда яшаган холландиялик мусаввир Рембрандт Гарб тасвирий санътига катта таъсир курсатган ижодкорлардан бири саналади.

Иккинчи жахон урушига кадар Берлин музейларида сакланган Рембрандтнинг куплаб асарлари совет армияси томонидан улжа сифатида талон-тарож килинган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ywzLMLwLiV6Yz-F01v-Hm1sZAQk_RTuU

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг буйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу хакда Ички …