Главная / Сиёсат / Судьянинг «UzAuto Motors» иши буйича карорга берган шархи саволларни янада купайтирди
<

Судьянинг «UzAuto Motors» иши буйича карорга берган шархи саволларни янада купайтирди

Судья «UzAuto Motors» иши буйича суд карорини шархлаб берди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо була бошлаган. Хусусан, Kun.uz судьянинг уз карорига берган шархини конун манбалари билан текшириб курди.

Тошкент шахар маъмурий суди судяси Голиб Давлатов «UzAuto Motors»нинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси карорини хакикий эмас, деб топиш тугрисидаги аризасини каноатлантирганди. Шу йилнинг 30 октябрь куни суд карори укиб эшиттирилган ва унга шарх берилган.

Унда судья «UzAuto Motors» томонидан чикариладиган автомобилларнинг нархлари асоссиз оширилганлик холатлари йук, деган хулосадан йирокдалигини таъкидлаб утди. Табиийки, махсус комиссия карорида машиналар нархи асоссиз оширилганлиги таъкидланганди. Судья буни инкор этмади.


Тошкент шахар маъмурий суди судяси Голиб Давлатов

Голиб Давлатов уз хал килув карорини тушунтиришда кумитанинг Махсус комиссияси томонидан моддий хукук нормалари эмас, балки ишни куриб чикишдаги процессуал хукук нормалари бузилганлигини эътироф этди.

Вахоланки, Узбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тегишли карорининг 20-бандига кура, ишни мазмунан куриб чикишда, суд ахамиятга эга булган барча холатларни, хусусан, маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан карор кабул килиш, харакатни амалга ошириш тартибига риоя этилган-этилмаганлигини (башарти норматив-хукукий хужжатларда бундай талаблар (шакл, муддатлар, асослар, тартиб-тамойил ва х.к.) белгиланган булса) синчковлик билан текшириши лозим. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, карор кабул килиш, харакатни амалга ошириш тартибига риоя килмаслик, факат, башарти бу холат унинг конунийлигига таъсир килган холдагина, аризани (шикоятни) каноатлантириш учун асос булиши мумкинлиги белгиланган.

Kun.uz мухбири кузатган суд мухокамасида айнан махсус комиссия карори кабул килиниши жараёнида коидаларга риоя этилганига куп эътибор каратилганди. Шу масала Монополияга карши курашиш кумитаси вакилларининг компания фаолияти юзасидан утказган текширув натижасига таъсир килармиди? Мана шу савол очик колмокди.

Судьянинг айтишича, кумита махсус комиссия «UzAuto Motors»га нисбатан кузгатилган ишни куриб чикишни 3 августдан бошлаган ва 19 августда карор кабул килган. Вахоланки, «UzAuto Motors» вакиллари важлари тулик эшитилмай, йигилишни кейинги муддатга колдириш тугрисидаги компания вакиллари илтимоси рад этилган.

Хукумат карори билан тасдикланган низомнинг 15-бандига асосан, конун хужжатлари бузилиши тугрисидаги иш ариза тушган ёки назорат функциялари ва урганишлар амалга оширилиши натижаларига кура, иш кузгатилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда куриб чикилиши белгиланган.

Монополияга карши курашиш кумитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖга нисбатан шу йил 27 июлда иш кузгатилган булиб, 19 августда карор кабул килинган, яъни орадан 24 кун утиб, бир канча расмий ва ишчи тартибда утган йигилишларда компания важларини тинглаб, карор кабул килинганди. Бирок, Тошкент шахар маъмурий суди судяси нимагадир 16 кун ичида карор кабул килинган, деб айтиб утди.

Судья Давлатовга кура, Монополияга карши курашиш кумитаси «UzAuto Motors» фаолиятини текширишда ваколатли орган хулосасини олиши лозим эди.

Хукуматнинг 2013 йил 20 апрелдаги 230-сонли карори билан тасдикланган низом молия бозорида устун мавкени эгаллаб турган хужалик юритувчи субъект ёки шахслар гурухи томонидан курсатиладиган хизматларнинг монопол юкори ва монопол паст нархларини аниклаш тартибини назарда тутади. Судья назарда тутган, яъни текширувда ваколатли органнинг хулосасини олиш хам шу ерда баён этилади. Голиб Давлатов айнан шу карор ва низом талабига таяниб карор кабул килганини айтди.

Узбекистон Республикасининг «Ракобат тугрисида»ги конуни

4-моддасида молия бозори тушунчасига банклар хамда бошка кредит, сугурта ва узга молия ташкилотлари томонидан курсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек кимматли когозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Узбекистон Республикаси худудидаги ёки унинг бир кисмидаги муомала доираси деб таъриф берилган.

Судьянинг “ваколатли орган хулосаси олинмаган” деган важи аслида молия бозори субъектларига тегишли булиб, «UzAuto Motors» АЖ молия бозори субъекти эмаслиги судя томонидан эътиборга олинмаган.

Монополияга карши курашиш кумитаси суднинг хал килув карори устидан аппеляция инстанциясига шикоят киритишини билдирганди. Kun.uz вокеалар ривожини кузатишда давом этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MUuxlNESj99dvsLFZuuAnRcCFGboUiEW

Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боглик муаммолар хакида ижтимоий тармокларда таркалган кизикарли ва …