Главная / Сиёсат / Судьянинг «гаройиб» карори ёхуд судья доим хакми?

Судьянинг «гаройиб» карори ёхуд судья доим хакми?

Тахририятга келиб тушган навбатдаги мурожаат суддаги таниш-билишчилик муносабатлари хакида.

Унда айтилишича, «Узсаноаткурилишбанк» АТ банкида мехнат килиб келган Д.Ражапов соглигини тиклаш максадида жорий йилнинг 20 февралида вактинча мехнатга лаёкатсизлик варакасини очтирган. Орадан бир неча кун утиб, 27 февраль куни у ишдан бушатилгани хакида хат олди. Мехнат кодексининг 100-моддасига кура, иш берувчининг ташаббуси билан бекор килинган мехнат шартномаси Д.Ражапов хали ишлаб турган куни, 17 февралда бекор килинган булиб, KUN.UZ журналистининг суриштируви давомида бу жараёнда бир нечта купол хатоликларга йул куйилгани маълум булди.

zyxq4ztbom8s75c2tabbjapq8o0cug7w

Хусусан, ушбу кодекснинг 101-моддасига кура, мехнат шартномасини бекор килиш хукукига эга булган мансабдор шахснинг, Касаба уюшма органининг ходимни ишдан бушатишга розилигини олиш учун ёзма такдимномасини киритмагунча жараён давом этмайди. Журналистнинг аниклашича, банк раиси уз номига киритилган билдиришномага устхат килган холда, Ражапов масаласини «тегишли тартибда куриб чикиш учун» банк Касаба уюшма органига йуналтирган. Бу холатда Касаба уюшма органининг раиси алохида мустакил шахс эканини хисобга олсак, унга алохида такдимнома киритилиши мантикка тугри келади.

Назарий жихатдан, банкдаги Касаба уюшмаси органи 17 февралга кадар Д.Ражапов ишини мухокама этиб, уни ишдан бушатишга розилик бериш ёки бермаслик карорини такдим этиши керак. Мухокама йигилишини ташкил этишда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-сон карори билан тасдикланган тартибга риоя килган холда, Д.Ражапов таклиф этилиши мажбурий, бу хакда далолатнома тузилади. Аммо журналист билан сухбатда булган банк ходими ана шу коида амалда уз аксини топмаганини айтиб бергани бизни таажжубга солди.

Д.Ражапов шу ва бошка тафсилотларга асосланган холда, хужжатлар эски сана билан расмийлаштирилганидан гумон килиб, Узбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат килишга мажбур булган. Уюшма томонидан уз вактида, конун доирасида амалий ёрдам курсатиш хамда уни ишга тиклаш юзасидан кечиктириб булмайдиган чоралар курилмагач, Д.Ражапов Фукаролик ишлари буйича Мирзо Улугбек туманлараро судига даъво ариза киритишга карор килди.

KUN.UZ журналисти олиб борган суриштирув натижаларига кура, судда Ражаповнинг конуний манфаатлари туман прокуратураси томонидан химоя килиниши лозим булса-да, судга такдим этилган далиллар ва судда 3-шахс сифатида иштирок этган Давлат мехнат хукуки инспектори А.Эсоновнинг мехнат шартномасини бекор килишда мехнат конунчилиги талаблари купол равишда бузилгани тугрисидаги асосли хулосалари эътибордан четда колгандай, окибатда туман прокуратураси томонидан даъвони каноатлантирмаслик тугрисида фикр берилган. Туман прокурорининг ёрдамчиси А.Исматуллоев такдим этган ёзма фикрида «ишни якунлаш арафасида эканлигини» баён килиб, судда аникланган холатларга изох бермай аризани каноатлантирилишини рад этган. Шундай килиб, суд иши тугатилди.

Бу маълумот ва амалиётлар ходимни ишдан бушатиш жараёнига, одил судловни амалга оширишга катта таъсир килади, аммо нега судья буларни тулик урганиб чикмади?

Тушунарсиз карорларни кабул килинишига нима сабаб булганини урганишга кизиккан KUN.UZ журналисти Узбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси К.М.Рафиков Д.Ражаповни ишдан ноконуний бушатган «Узсаноаткурилишбанк» банк бошкарув раиси А.К.Мирсоатовнинг отаси, колаверса, Юнусобод туман прокурори Х.К.Мирсоатов эса унинг акаси эканини аниклади. Бундай тасодифнинг пайдо булиши кузатувчида шубха тугдириши турган гап.

Шунингдек, суд процессларида жавобгар вакили сифатида ФИБ Мирзо Улугбек туманлараро судида узининг судьялик фаолиятини 2017 йил март ойида тугатиб, банкка хукукшунос лавозимига кайтган А.Назаров исмли шахс катнашган. Ишни кураётган судья Ф.Худайбердиева билан куп йиллар бирга ёнма-ён ишлашгани суд ва банк уртасида хосил булган корпоратив манфаатнинг бир булаги сифатида даъво ишини олиб боришга таъсир килган булиши мумкинмиди, деган табиий савол пайдо булади.

Фукаро Д.Ражапов биринчи инстанция судининг кароридан норози булиб, ФИБ Тошкент шахар судига кассация тартибида шикоят киритади. Суд жараёнининг адолатли тарзда утказилишини хамда шаффофлигини таъминлаш максадида судга оммавий ахборот воситалари вакиллари сифатида «Тошкент» телеканали мухбирларини жалб этмокчи булган даъвогар суд жараёнлари бошланмасидан 2 кун олдин бу хакда шахар суди раиси вазифасини бажариб турган И.Болтаходжаевани ёзма равишда хабардор килган. Бундан ташкари, прокуратура идораларининг вакиллари судларда унинг конуний хукуклари тикланишига карши хулосалар бериб келаётгани, жавобгар — иш берувчи А.Мирсоатовнинг прокуратура идорасида якин кариндоши, яъни акаси борлиги ва одил судловнинг амалга оширилишига ушбу омил гов-тусик булаётгани сабабли прокурор иштирокини рад этиш тугрисида суд жараёнлари бошланмасидан 1 кун олдин кассация инстанциясига ариза такдим этган.

Одил судловни таъминлаш максадида юкоридаги каби бир катор чора-тадбирларни амалга оширишга интилишлар ФИБ Тошкент шахар судининг кассация инстанцияси судьялари А.Абдуллаев, Г.Мирзаева, У.Алмамедов томонидан рад этилди. 2017 йил 18 август кунига белгиланган суд мажлиси бошланиши биланок телевидение ходимлари томонидан суд жараёнини тасвирга олиш тугрисидаги масала мухокамага куйилиб, суд жавобгар вакилларидан фикр сураганида, улар банк сирига доир маълумотлар ошкор булишини бахона килган булса, прокуратура ходими А.Айтмуратов «куча кийимида» келганини, устида формаси йуклигини рукач килади (суд мажлиси баённомасида прокурорнинг ушбу гаплари уз ифодасини топган). Узбекистон Республикаси «Журналистлик фаолиятини химоя килиш тугрисида»ги Конунининг 5-моддасида журналист уз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чогида судларнинг очик мажлисларида хозир булиш, шунингдек маълумотларни зарур техника воситаларидан фойдаланган холда ёзиб олиш хукукларига эга экани белгилаб куйилганини ва бу Конун бугунги кунда амалда булиб, уз кучини йукотмаганини, Фукаролик-процессуал кодексида оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд жараёнини тасвирга олишларини такикловчи моддалар мавжуд эмаслиги хеч кимнинг ёдига тушмаган, шекилли.

Аммо суд даъвогарнинг хар томонлама конуний асосланган фикрларини инобатга олмасдан «банк сирига оид маълумотлар ошкор булади» деган хулоса билан унинг илтимосини рад этади. Судьялар бу уринда ишга алокаси булмаган «Банк сири тугрисида»ги Конунни тушунарсиз тарзда талкин килиб, «Журналистлик фаолиятини химоя килиш тугрисида»ги Конун талабларини очикчасига инкор этмаганми? Шу уринда хакли савол тугилади: модомики, судьялар одил судловни амалга оширмокчи булишган экан, фукаролик иши очик суд мажлисида курилаётган булса, жараённи тасвирга олишга ёки диктофондан фойдаланишга нима учун конунни бузган холда каршилик курсатишди?

Фукаролик-процессуал кодексининг 338-моддасида «Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни куриш билан боглик барча масалаларга оид илтимосномалари ва аризалари ишда иштирок этувчи бошка шахсларнинг фикрлари тингланганидан кейин суд томонидан хал килинади», деб белгилаб куйилган. Бу уринда факатгина ишни куриш билан боглик масалалар, яъни процессуал тартибларга оид ишга таъсир килиши мумкин булган масалалар хусусида гап кетмокда.

Даъвогарнинг прокурор иштирокини рад этиш тугрисидаги аризасининг мухокамаси хам ана шундай тарзда якун топган. Суд ФПКнинг 25-моддасига таяниб раддияни каноатлантирмаслик тугрисида чикарган ажримини прокуратура ходими А.Айтмуратов ишнинг пировард натижасидан манфаатдор эмаслиги ва тарафларнинг кариндоши эмаслиги билан асослаган. Лекин ажрим чикаришда 25-моддадаги норманинг «ёхуд рад этилувчининг холислигига шубха тугдирадиган бошка холатлар мавжуд булса, рад этилади» деган ахамиятли томони эътибордан четда колдирилган. Даъвогар Д.Ражапов А.Айтмуратовни айнан холислигига шубхаси борлиги сабабли рад этганди.

Агар дуппини бир чеккага куйиб уйласак, президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Узбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармон судьяларни суд-хукук тизимида амалга оширилаётган ислохотларнинг хаётда уз ифодасини топиши, фукароларнинг хак-хукуклари юксак даражада химоя килиниши йулида фидойилик билан хизмат килишга ундаши зарур эмасми?

Бир неча ой илгари ОАВ оркали Узбекистон халкига мурожаат килиб, «фукароларнинг муаммоларини хал этишда якиндан ёрдам бериш оркали уларнинг бузилган хукукларини тиклаймиз ва хакикатни карор топтирамиз» дея ваъдалар берган шу судьялар эмасмиди?

Унда судьялар «хар бир гайриконуний хатти-харакатга «фавкулодда холат» сифатида караймиз, адолатга хиёнат килган ходимларга нисбатан муросасиз курашамиз» демаганмиди?

Хулоса узингиздан, уйлаймизки, маколада курсатиб утилган муаммоларни Узбекистон Республикаси Олий суди рахбарияти киска муддатлар ичида холисона ва чукур урганиб чикиб, умумий тарздаги хат бериш билан чекланиб колмасдан, адолатсизликларни бартараф этиш борасида курилган аник чоралар тугрисида тахририятга батафсил ёзма равишда жавоб йуллайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Hx0hBrQ8W6FcsRQWPRkQ44WY3sfosCCI

Махсус комиссия карори: Узбекистон халкаро авиакатновларни тикламокда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахбороти эълон килинди. Унга кура, Узбекистон 15 июндан халкаро авиакатновларни кисман …