Главная / Маданият / Суяклар мустахкамлиги учун

Суяклар мустахкамлиги учун

suyaklarСуяклар мустахкам булиши учун сут-катик махсулотларини куп истеъмол килиш кераклигини яхши биламиз. Тиббиёт олимларининг фикрича, суякларни карилик даврига кадар мустахкам ва эгилувчан холда саклаш учун хар куни сут ичишдан ташкари, чучук катик, йогурт, творг, пишлок истеъмол килиш керак. Туршак, бодом, кунжут хам суякларни мустахкамлайди.
Тишларимиз мустахкамлигини саклаш учун эса, булардан ташкари суяк тукималари хосил булишида фаол иштирок этадиган фосфор ва магнийга бой неъматларни хам купрок истеъмол килган маъкул. Таомларингизда купрок дуккакли неъматлар, ёнгоклар булсин. Фосфор ва магний минераллари бодринг, карам, майиз, кора олхури ва унинг кокисида хам куп.
Суяклар мустахкам булишида кальций ва фосфор алмашинувини тартибга солувчи D дармондорисининг урни катта. У организмда ультрабинафша нурлари таъсирида ишлаб чикарилади. Бу дармондориларнинг хосил булиши учун куёшли кунларда соя-салкин богда 2-3 соат сайр килиш керак.
Пишлок протеин, кальций ва фосфор моддаларидан иборат. Соглом суякларга эга булиш учун факат кальций моддаси кифоя килмайди. Кальций моддасидан кура фосфор моддасининг ахамияти организм учун катта.
Жисмоний машклар одам склети шаклланишига тугридан-тугри таъсир курсатиши аллакачон уз исботини топган. Мушакларнинг фаол булиши суяклари тез усадиган болалар ва усмирлар учунгина эмас, ёши катта ва кексалар учун хам жуда зарур. Гимнастик машклар, сузиш, кунига бир-бир ярим соат муттасил пиёда сайр килиш керак.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …