Главные новости
Главная / Сиёсат / «Straus House» жабрланувчилари хукуматдан ёрдам сураб йигилди
<

«Straus House» жабрланувчилари хукуматдан ёрдам сураб йигилди

«Straus House» МЧЖ фаолиятидан жабрланган 50га якин фукаро 25 февраль куни Тошкентдаги Мустакиллик майдони олдига тупланди.

Фукаролар «Straus House» МЧЖга нисбатан тергов тугаганига карамай, суд бошланмаётганидан норози, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

Компанияга берган пулини кайтариб ола олмаётган жабрланувчилар сони жами 300дан ортик.

Улар орасида туякуш сотиб олиш учун карз ва фоиз хисобига кредитлар олганлари хам купчиликни ташкил этади. Вакт утиши билан олинган кредитларни кайтариш мажбурияти юзага келган. Жабрланувчилар МЧЖга берган пулларни кайтариб олиб, кредитларидан кутулиш учун тезрок суд бошланишини исташяпти.

ИИВ Тергов департаменти бошлиги Иномжон Исматовнинг айтишича, «Straus House»га нисбатан тергов харакатлари якунига етиб, 2019 йил 31 декабрда айблов хулосаси билан прокуратурага топширилган.

«МЧЖ томонидан Покистонга чикариб юборилган 200 минг АКШ доллари ва унга карашли барча мулклар хатланиб, айблов хулосаси эълон килинган. Ундирилган пуллар жабрланувчиларга суд хукми чикканидан кейин кайтарилади», – деди Исматов.


Иномжон Исматов

Жабрланувчилар асосий эътирози – суд махкамаси бошланиши кечикаётганида.

Жиноят ишлари буйича Миробод туман суди раиси вазифасини бажарувчиси Санжар Мухаммедовнинг сузларига кура, бу жиноят иши бугун 25 феврал куни Миробод туман судига келиб тушган.

«Эндиликда процессуал нормалар асосида жиноят иши куриб чикилади. Вазиятни хисобга олиб, жараён иложи борича тезлаштирилади», – деди Санжар Мухаммедов.

Бу жавобларга коникмаган жабрланувчилар Вазирлар Махкамаси ёнида тупланишди. Хукумат мутасаддилари холатга аниклик киритиш учун жиноят ишлари буйича Тошкент шахар суди раиси Бахтиёр Исломовни чакиришгани, жабрланувчилар ва суд раиси уртасидаги учрашув президентнинг халк кабулхонасида булишини айтишди.

Шундан сунг фукаролар ИИВ томонидан ажратилган автобусларда президент халк кабулхонасига олиб келинди ва жиноят ишлари буйича Тошкент шахар суди раиси Бахтиёр Исломов уларнинг саволларига жавоб берди.

Бахтиёр Исломовга кура, мазкур жиноят иши 45 томдан иборат. 300дан ортик жабрланувчи, 5 нафар судланувчи бор.

«Иш хажми мураккаб булиб, куриб чикиш куп вактни талаб килади. Вазиятни хисобга олиб, иш узоги билан 1 ойда куриб чикилади», – деб маълум килди жиноят ишлари буйича Тошкент шахар суди раиси.


Бахтиёр Исломов

Унинг кушимча килишича, суд жараёнига узок вилоятлардан келадиганларни овора килмаслик учун видеоконференция оркали масофадан туриб суд утказилиб, конуний карор кабул килиниши таъминланади.

Шунингдек, хукумат вакиллари ахоли томонидан олинган кредитларнинг фоизларини тухтатиб туриш чоралари хам куриб чикилиши ва бу масала хам хал этилишини айтишди.

Эслатиб утамиз, «Straus House» МЧЖ таъсисчиси Иброхим Исроилов фирибгарлик айблови билан, 2019 йил сентябрь ойида хибсга олинган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QRyQlUgHwqRIWN-xtp-EITSFw8ppRTQe

Тошкентда 2,5 яшар болани вахшийларча уриб улдирган Миллий гвардия зобити 19 йилга камалди

Миллий гвардия зобити узининг хонадонида яшаган 2,5 ёшли болани муттасил дуппослаб келган. Кунларнинг бирида у …