Главные новости
Главная / Жамият / Стипендия ислохоти: 5та асосий узгариш
<

Стипендия ислохоти: 5та асосий узгариш

1 февралдан талабалар стипендияси буйича янги тартиб урнатилди. Kun.uz мухбири хукуматнинг 13 сахифалик карорида белгиланган асосий узгаришларни тахлил килади.

Сунгги вактларда Kun.uz сайтига фукаролар томонидан янги стипендия тизими ва бу тизим буйича кандай узгаришлар булаётгани хакида куплаб мурожаатлар келиб тушмокда.

Бу мазмундаги суровлар 7 февралда Олий ва урта махсус таълим вазирлиги утказган матбуот анжуманидан кейин хам давом этяпти.

Шуни инобатга олган холда, Вазирлар Махкамаси томонидан 2020 йил 31 январь куни кабул килинган «Олий таълим муассасалари талабаларига туланадиган стипендиялар микдорларини белгилаш хамда стипендиялар тайинлаш ва тулаш тартибни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори буйича асосий узгаришларга изох бериб утишга карор килдик.

Янги тартиб буйича талабаларда 770 минг сумгача стипендия олиш имконияти бор

Хукумат карорида 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб куйидаги узгаришлар жорий килиниши белгилаб куйилган:

  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тулов-контракт асосида укитишнинг ишлаб чикаришдан ажралган холдаги шакли (укитишнинг кундузги шакли) буйича таълим олаётган талабаларни (2019/2020 укув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) катъий белгиланган микдордаги базавий стипендия билан таъминлаш;
  • укув семестри якуни буйича фанлардан факат «аъло» узлаштириш курсаткичига (рейтинг курсаткичи – 86 балл ва ундан юкори) эга булган талабаларнинг стипендиясини базавий стипендияга (428 минг сум – тахр.) нисбатан 20 фоизга оширилган холда белгилаш;
  • давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга укув семестри якуни буйича узлаштириш курсаткичлари 30 фоиз ёки ундан ортик кисми «коникарли» бахо (рейтинг курсаткичи – 71 баллдан кам) булганда навбатдаги укув семестри давомида стипендия тайинламаслик;
  • тулов-контракт асосида таълим олаётган 1- ва 2-гурух ногиронлиги булган хамда тулик давлат таъминотида булган етим болалар ва ота-она карамогидан махрум булган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия туловларини республика бюджетидан амалга ошириш.

513,6 минг сум бу – эндиликда фанларни «аъло» бахога узлаштирган талаба автоматик тарзда оладиган стипендия хисобланади.

Албатта, бу хали «аълочи» талаба олиши мумкин булган стипендия микдорининг чегараси эмас. Алохида кобилият ва иктидор эгаси булган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий химояга мухтож давлат гранти ва тулов-контракт асосида таълим олаётган барча талабалар белгиланган стипендияларга нисбатан Жамгарма хисобидан (Жамгарма хакида сал кейинрок) кушимча равишда 50 фоизгача микдорда рагбатлантирилиши мумкин.

Унга кура, юкорида саналган жихатларга эга талаба тегишли урганишларга кура, комиссия хулосаси асосида базавий стипендиянинг кушимча 50 фоизигача микдорида рагбатлантириш олиши мумкин.

Демак, фанларни «аъло»га узлаштирган ва юкорида саналгани каби иктидорли ёки ижтимоий химояга мухтож талабалар жами булиб 770 400 сум микдорида стипендия олишлари мумкин.

Хозир купчилик талабаларда шундай тушунча булмокдаки, улар базавий стипендиядан (428 минг сум) ташкари бериладиган кушимча микдордаги суммаларни факат бир марта олиш мумкин, деб уйлаб колишмокда. Йук, бундай эмас. Талаба фанларни узлаштириш курсаткичларига ва юкорида саналган хусусиятларга кура, тулик бир семестр давомида 770 минг сумгача микдорда олиши мумкин.

Стипендиясиз контракт тулаган талабага хам юкоридаги рагбатлантириш туловлари амалга оширилади. Яъни “аълочи” талаба 20 фоиз (85,6 минг сум) автоматик тарзда, яна 50 фоизгача – 256,8 минг сум бир семестр давомида рагбатлантириб борилади.

Давлат гранти асосида укиётган талабаларнинг укишдаги масъулияти ошади

Карор буйича кейинги банд изохига утамиз. Мазкур бандга кура, укув семестри якуни буйича фанлардан узлаштириш курсаткичларининг 30 фоиз ва ундан ортик кисми «коникарли» бахо (рейтинг курсаткичи – 71 баллдан кам) булган давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар навбатдаги укув семестри давомида стипендия тайинламаслик шарти белгиланган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Унга кура, эндиликда давлат гранти асосида таълим оладиган талабалар укишга ва якуний имтихонларга жиддийрок ёндашишлари керак булади. Акс холда, улар бир семестр давомида стипендиясиз колиб кетиши мумкин.

Бу тартибга Олий ва урта махсус таълими вазири уринбосари Сарвархон Бузрукхонов 7 февраль куни утказилган матбуот анжуманида изох берган эди.

«Бугунги кунда Узбекистонда жами 88 минг талаба давлат гранти, 278 минг талаба эса контракт асосида укийди. Шунча талаба орасида давлат гранти билан укиётган талабалар эса, албатта, колганлардан укиши билан фарк килиши керак.

Хукумат эса адолат ва ижтимоий химоя принципларидан келиб чиккан холда бюджетдаги талабалар учун 3 бахо олмаслик шартини 30 фоизгача колдирди», – деди у.

Таъкидлаш уринлики, бу тартибда бахолар талабага утилган умумий фанларга нисбатан хисобланади.

Ногиронлиги булган, етим болалар ва ота-она карамогидан махрум талабаларга давлат ёрдами купайди

Карорга асосан, эндиликда ногиронлиги бор, тулик давлат таъминотида булган етим болалар ва ота-она карамогидан махрум талабаларга стипендия республика бюджети хисобидан туланади.

Бу тоифадаги талабаларни давлат томонидан куллаб-кувватлаш илк марта конуний тартибда белгилаб куйилмокда. Бунгача улар контракт маблаглари хисобидан рагбатлантириб келинган.

Шунингдек, улар хам фанларни «аъло»га узлаштирган холда энг юкори микдордаги стипендия – 770 минг сум олиши мумкин килиб куйилди.

Бу каби куллаб-кувватлаш давлат гранти асосида укийдиган шу тоифадаги талабаларга хам амал килади.


manzur.uz

4 280 000 сумгача микдорда бир марталик рагбатлантириш ва моддий ёрдам

Юкоридагилардан ташкари, давлат гранти ва тулов-контракт асосида таълим олаётган (шу жумладан стипендиясиз контракт тулаган хам-тахр.) алохида иктидорга эга, халкаро, республика ва ОТМ микёсида утказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобакалари голиблари базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача (428 000 * 10 = 4 280 000) рагбатлантириш олишлари мумкин.

Шунингдек, ОТМлар кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофик алохида холларда хам (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга 4 280 000 миллион сумгача моддий ёрдам туланиши мумкинлиги белгиланди.

Таъкидлаш керак, бу рагбатлантириш ва моддий ёрдам талабага бир марта берилади.


Фото: PhotoXpress

Жамгарма хакида

Карорда рагбатлантириш туловларини маблаг билан таъминлаш манбайи этиб Талабаларни рагбатлантириш жамгармаси курсатилмокда. Жамгарма 2020 йил 1 февралдан тегишли молия йили учун ОТМларда стипендия туловлари учун режалаштирилган бюджет маблагларига нисбатан 10 фоиз хамда тулов-контракт буйича режалаштирилган тушумларнинг 2 фоизи микдоридаги маблаглар хисобига ташкил этилади.

Хужжатда рагбатлантиришнинг шаффофлигини таъминлаш максадида, Жамгарма кенгаши таркибида Талабалар кенгаши хамда Ёшлар иттифоки вакиллари иштирок этиши белгилаб куйилган.

Хуш, Талабалар кенгашининг узи канчалик шаффоф ишлайди ва коррупциядан холи булади?

Шу мазмундаги савол 7 февраль куни Олий ва урта махсус таълим вазирлиги томонидан утказган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири томонидан Олий ва урта махсус таълими вазири уринбосари Сарвар Бузрукхоновга берилган эди.

Унинг айтишича, жараёнда ОТМдаги Талабалар кенгаши жамоатчилик назорати вазифасини бажаради.

«Хар бир олийгохда укув ишлари буйича проректор раислигида Стипендия комиссияси ташкил этилади. Декан, укитувчилар, Ёшлар иттифоки аъзоларидан иборат ушбу тузилма рагбатлантирувчи стипендия тайинлашда вакиллик хукукига эга булади.

Талабалар кенгаши хулосаси асосида ушбу комиссия кайси талабага рагбатлантирувчи стипендия тайинлашни хал килади», – деди Бузрукхонов.

Хулоса урнида

Хуш, Олий ва урта махсус таълим вазирлигига стипендия тартибини узгартириш нега керак булди?

Жавоб сифатида айтиш мумкинки, Узбекистон хукумати олий таълим ва курилиш сохаларини коррупциядан холи сохаларга айлантириш буйича тегишли хужжатлар ишлаб чиккан. Албатта, хужжат ижроси буйича Олий ва урта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари уртасида тизимдаги коррупция бугинларини аниклаш буйича хам тахлиллар килинган.

Табиийки, бу тизимдаги энг куп коррупция олий таълимга кабул ва сессия жараёнларида кузатилади.

Кабул жараёнидаги коррупциянинг олдини олиш максадида бир неча йиллардан буён турли узгаришлар килинмокда. Буни сунгги вактларда тест жараёнидаги коидабузарликлар анча камайишида хам кузатяпмиз.

Мантикан олганда хам, эндиги навбат сессия жараёнидаги коррупцияга бархам бериш ва уни юзага келтираётган омилларни йукотишга каратилиши керак эди.

Хозирги узгаришлар, фикримизча, айни шу максадда килинмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

0k41efpYUzSuOB9WSnme5u_jXayvKi2E

Киргизистон билан чегарада можаро келиб чикди. ДХХ вазият буйича ахборот берди

31 май куни Узбекистон ва Киргизистон чегарасида жойлашган Чашма булоги олдида икки мамлакат фукаролари уртасида …