Главные новости
Главная / Сиёсат / Соликчиларнинг хужжатларни такдим этиш тугрисидаги суровномасига 5 кун ичида жавоб бериш керак булади
<

Соликчиларнинг хужжатларни такдим этиш тугрисидаги суровномасига 5 кун ичида жавоб бериш керак булади

Давлат солик кумитаси Камерал солик текширувини утказиш тугрисида низомни тасдиклади. Хужжат СК 138-моддасига мувофик ишлаб чикилган. У жорий йилнинг 1 июлигача солик назоратининг турли шакллари буйича кабул килиниши керак булган НХХ пакетидаги илк хужжатдир.

Norma’нинг ёзишича, камерал солик текшируви солик органи томонидан солик туловчи (солик агенти) такдим этган куйидаги хужжатларни тахлил килиш асосида утказилади:

солик хисоботлари;

молиявий хисоботлар;

унинг фаолияти тугрисида солик органида мавжуд булган бошка хужжатлар ва маълумотлар.

У солик мажбурияти буйича даъво муддати утмаган даврларга нисбатан утказилиши мумкин. Текширув солик органи жойлашган жойда амалга оширилади, солик туловчининг худуд ва биноларини куздан кечириш (СК 145-моддасига мувофик) билан боглик холатлар бундан мустасно.

Камерал солик текшируви солик органи рахбарининг буйруги асосида куйидаги холларда утказилади:

соликка оид хукукбузарлик содир этиш хавфи юкори ёки уртача булганда;

солик органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солик тугрисидаги конун хужжатлари бузилиши хакидаги мурожаатлари келиб тушганда;

солик хисоботида хато ва (ёки) тафовутлар аникланганда.

Камерал текширув жараёнида солик органи суровнома (талабнома) оркали солик туловчидан (солик агентидан, учинчи шахсдан) хисоб хужжатларини, солик хисоботи ва хисоб хужжатларига доир тушунтиришларни, соликларни ва (ёки) йигимларни хисоблаб чикариш ва тулаш билан боглик бошка ахборотларни талаб килиб олиши мумкин. Суровнома солик туловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва жунатилган санадан эътиборан 3 кундан кейин олинган деб хисобланади. Шахсий кабинет мавжуд булмаса, суровнома почта оркали буюртма хат билан юборилади ва у жунатилганидан сунг 5 кундан кейин олинган деб хисобланади.

Солик органи томонидан талаб килинган хужжатлар ва тушунтиришлар суровнома (талабнома) олинган кундан эътиборан 5 кун ичида такдим этилиши керак. Солик туловчи узрли сабабларга кура мазкур муддатда хужжатларни такдим этишга улгурмаса, суровномани олган пайтдан бошлаб 1 кун ичида уни узайтириш тугрисида ариза билан мурожаат килиши керак. Хужжатлар белгиланган муддатда такдим этилмаганда Солик кодексининг 111-моддасига мувофик солик органи солик туловчининг банкдаги хисобвараклари буйича операцияларни тухтатиб туришга хакли.

Солик назоратини амалга ошириш учун ахамиятга эга бирор-бир холат маълум булган хар кандай вояга етган жисмоний шахс курсатмалар бериш учун гувох сифатида чакирилиши мумкин. Зарурат тугилганда солик текширувини амалга оширишга доир тадбирларда иштирок этиш учун шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимон жалб этилиши мумкин.

Камерал солик текшируви якунларига кура такдим этилган солик хисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аникланган холларда, солик органи солик туловчига хисоботга тузатиш киритиш хакида талабнома юборади. Солик хисоботига тузатиш киритиш хакида талабнома юборилган сана камерал солик текшируви тугатилган сана хисобланади.

Камерал назорат натижалари юзасидан хулоса тузилиб, унда аникланган мухим далиллар ва холатлар, хатолар ва номувофикликлар, бошка ахборот курсатилади. Солик органи рахбари камерал назорат натижаларини 3 кун ичида куриб чикади хамда тасдиклайди. Шундан сунг 2 кунлик муддатда солик туловчига тегишли талабнома юборилади.

Камерал солик текшируви материаллари солик туловчи хисобда турган жойдаги солик органида текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай руйхатдан утказилиши керак.

Солик туловчи текширувда аникланган солик хисоботидаги тафовут ва (ёки) солик хисоботидаги хатолар буйича аниклаштирилган солик хисоботини ёки тафовутларни асослантирувчи хужжатларни талабнома олинган кундан бошлаб 10 кун ичида такдим этиши лозим.

Солик органи талабномага жавобан солик туловчи томонидан такдим этилган хужжатларни 15 кун ичида куриб чикади, шундан сунг солик туловчига аниклаштирилган талабнома юборилади. Солик туловчи ушбу талабномани олган кундан бошлаб 5 кун ичида уни бажаради.

Такдим этилган тафовут асосномаларига тулик ёки кисман розилик берилган такдирда солик органи солик туловчига илгари юборилган талабнома бекор килинганлиги тугрисида билдириш хати ёхуд солик туловчига туланиши лозим булган солик суммалари тугрисида аниклаштирилган талабнома юборади.

Солик туловчи аниклаштирилган солик хисоботини такдим этмаса (ш.ж. аниклаштирилган талабномадан кейин) ёки аникланган тафовутлар буйича асосномаларни такдим этмаса ёхуд такдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солик органи солик туловчига солик аудитини тайинлашга хакли.

Солик (хисобот) даври учун солик мониторинги утказилаётган булса, бундай давр учун камерал солик текшируви утказилмайди.

Низом талаблари ККС суммаларини коплаш билан боглик камерал солик текширувларига нисбатан татбик этилмайди.

Хужжат 29.05.2020 йилдан кучга кирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …