Главная / Маданият / Содда гап нима?

Содда гап нима?

  1. Гаплар бош булакларнинг микдорига кура содда ва кушма гапларга булинади. Таркибида битта бош булак катнашган гаплар содда гаплар саналади. Масалан: Мен келдим.
  2. Гаплар сузловчининг ифода максадига кура уч турга булинади: Дарак ran. 2. Сурок ran. 3. Буйрук ran.
  • Хис-хаяжоннинг иштирокига кура эса хис-хаяжонсиз гаплар ва хис-хаяжонли гапларга булинади. Юкоридаги дарак, сурок, буйрук гаплар дарак, буйрук, сурок оханги билан талаффуз этилиб, хис-хаяжонсиз гаплар саналади. Бу гаплар хис-хаяжон билан талаффуз килинса, хис-хаяжон гаплар деб юритилади.
  1. Содда гаплар эга ва кесимининг мавжудлигига кура 2 хил булади.

Икки бош булакли гаплар. Буларда эга хам, кесим хам мавжуд булади.

Бир бош булакли гаплар. Буларда эга булмайди.

  1. Содда гаплар тузилишига кура йигик ran ва ёйик гапларга булинади.

Йигик содда гаплар факат бош булаклардан, яъни эга ва кесимдан ташкил топади. Масалан: Куёш чикди. Дустлик узилмасин. Китоб – офтоб.

Ёйик содда гаплар таркибида иккинчи даражали булак- лар хам иштирок этади. Ётогига йул олган куёш тоглар ортига аста-секин ботиб бормокда. (Ч.А.)

Бу гапнинг бош булаклари: Куёш ботиб бормокда.

Ётогига йул олган сузлари эгага богланиб, эга гурухини ташкил килади. Эга гурухида иккита суз бирикмаси бор: ётогига йул олган, йул олган куёш. Тоглар ортига, аста-секин сузлари кесим гурухига киради.

Бунда хам иккита суз бирикмаси бор: тоглар ортига бо­тиб бормокда, аста- секин ботиб бормоцда.

  • машк. Бадиий асарлардан ёки адабиёт дарслигингиздан 4 та йигик содда гапларга, 4 та ёйик содда гапларга мисол топиб ёзинг.
  • машк. Аввал йигик содда гапларни, кейин ёйик содда гапларни кучириб ёзинг.

Ота энди бардош бера олмади. Куксидаги лиммо-лим коса каттик чайкалиб, таранг тортилиб турган асаб торлари чирт-чирт узилиб кетди. Кузи тинди… Кулоги шангиллади… Вужуди музлади… Кора куюн уни чирпирак килиб осмонга кутарди. Ер, куёш, осмон айланди. Кушлар, куртаклар, анхор – борлик аралаш-куралаш булиб кетди. (М.М.)

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …