smartfonСан-Франциско университети олимлари борган сари кенг таркалаётган ходиса – электрон курилмаларга богликлик одамларни бахтсиз килишини аниклашди. Илмий иш Sciencedaily нашрида чоп этилган.

Олимлар смартфонларга богланиб колган одамлар миясида урганиб колишга олиб келувчи неврологик алокалар вужудга келишини аниклашди. Мисол учун, бундай холат хаддан куп огриксизлантирувчи дорилар кабул килганларда юз беради.

Олимлар гаджетларга богликлик жамият алокаларига салбий таъсир килишини аниклашди. 135 талаба сурок килингандан кейин смартфонлардан купрок фойдаланувчилар бошкаларга нисбатан купрок ёлгизликни сезишлари аникланган. Олимларнинг фикрича, ижтимоий тармокларда аксарият куп вактини утказадиганларга новербал мулокот: имо-ишоралар, мимика ва сухбатдош талаффузлари етишмайди.

Илмий иш муаллифлари смартфон ва компьютердан камрок фойдаланишни тавсия килишмокда. Мисол учун, дустлар билан куйидаги уйинни уйнаш таклиф килинган: кафе ёки ресторанда учрашув вактида телефонларни стол марказига куйиш керак. Смартфондан ким биринчи булиб фойдаланса, у колганларнинг ичимлиги учун хак тулаб бериши керак булади.