Главная / Жамият / Сирдарёда юз берган ёнгинда бир оиланинг 6 нафар аъзоси халок булди
<

Сирдарёда юз берган ёнгинда бир оиланинг 6 нафар аъзоси халок булди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Околтин тумани, Сардоба шахарчаси, «Куркам диёр» МФЙ, Робот кучасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнгин содир булди.

Фавкулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кура, ёнгин натижасида уйнинг кириш йулаги ва ётокхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жихозлари ёнган.

Ёнгин соат 03:00да ураб олиниб, соат 03:45да учирилган.

Ёнгин окибатида ушбу уйдаги 6 нафар фукаро халок булган. Вафот этган фукаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш уртоги), О.Ш., 1996 й.т. (кизи), О.Д., 2006 й.т. (кизи), О.А., 2010 й.т. (угли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).

Вокеа жойига ФВВ рахбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гурухи хамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.

Мазкур холат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

regnum_picture_15863670751960318_big

Туркманистонда банкоматлар буш ва дуконлар банк карталарини кабул килмайди

Туркманистонда ижтимоий-иктисодий вазият ёмонлашишда давом этмокда – пойтахт ва минтакаларда банкоматларда накд пул йук, куплаб …