Главные новости
Главная / Жамият / Сирдарёда спиртли ичимлик таъсирида жанжаллашиш улим билан якунланди
<

Сирдарёда спиртли ичимлик таъсирида жанжаллашиш улим билан якунланди

Холат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми “д” банди билан жиноят иши кузгатилган.

2020 йилнинг 15 сентябрь куни тунги соат 02:30да Сирдарё вилояти Гулистон шахрида 39 ёшли С.Х. узи билан биргаликда шаръий никох асосида яшовчи 50 ёшли З.Ш. (аёл) билан спиртли ичимлик истеъмол килган.

Узбекистон Республикаси ИИВ хузуридаги Тергов департаменти хабарига кура, уртада келиб чиккан узаро жанжал натижасида С.Х. турмуш уртоги З.Ш. баданининг турли жойларига кули билан уриб, тан жарохати етказган.

Натижада, З.Ш. олган тан жарохатлари окибатида ходиса жойида вафот этган.

Мазкур холат юзасидан Гулистон шахар прокуратураси томонидан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми “д” банди (жабрланувчининг улимига олиб келган касддан баданга огир шикаст етказиш) билан жиноят иши кузгатилиб, терговга тегишлилик буйича Гулистон шахар ИИО ФМБ хузуридаги Тергов булимига юборилган.

Мазкур жиноят иши буйича С.Х. гумон килинувчи тарикасида жалб килиниб, процессуал тартибида ушланган. Тергов харакатлари давом этмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Асакада тиббиёт ходимларига берилган мукофот пуллари нега кайтариб олиняпти?

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмасига карашли тез тиббий ёрдам булими ходимларига туланган мукофот пули …