Главные новости
Главная / Жамият / Сирдарёда аёл киши туман хокими этиб тасдикланди
<

Сирдарёда аёл киши туман хокими этиб тасдикланди

Сирдарё вилояти хокими уринбосари, сенатор Дилфуза Уралова вилоятнинг Боёвут тумани хокими этиб тасдикланди.

Халк депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташкари сессияси булиб утди.

Сирдарё вилояти хокимлиги ахборот хизматига кура, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала курилди. Улмасжон Ёрмухаммадович Мамадаминов бошка ишга утаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани хокими лавозимидан озод этилди.


Улмасжон Мамадаминов
Фото: Сирдарё вилояти хокимлиги

Унинг урнига вилоят хокими уринбосари Дилфуза Жумановна Уралова Боёвут тумани хокими этиб тайинлаш тугрисидаги вилоят хокимининг карори бир овоздан маъкулланди.


Дилфуза Жумановна
Фото: Сирдарё вилояти хокимлиги

Дилфуза Уралова 2012 йилда – «Шухрат» медали билан такдирланган. Халк депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси хисобланади.

Д.Уралова 1985-1990 йиллар мобайнида – Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий урта таълим мактаби укитувчиси, 2001-2010 йиллар – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий урта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари, директори булган.

2010-2015 йиллар мобайнида – Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани хокимининг уринбосари, хотин-кизлар кумитаси раиси лавозимида ишлаган, 2015-2017 йиллар мобайнида – Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутати булган.

2017 йилдан шу кунга кадар Сирдарё вилояти хокимининг уринбосари, хотин-кизлар кумитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Дилфуза Уралова айни вактда Узбекистондаги ягона аёл хокимдир.

  • Эслатиб утамиз, Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан булган учрашувда Тошкент шахри туманларидан бирига аёл хоким тайинлашни таклиф килганди. Президент «каерда аёл булса, уша ерда коррупция камрок, уша ерда халк билан мулокот купрок» булишини таъкидлаганди.
  • Кейинрок, 2020 йилнинг январь ойида Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида президент туман хокимлиги лавозимига хам аёлларни излаётгани хакида гапирганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ToV0Ww1BO3VfW1bxlZMIHySI0N3NhO4K

Кувасой шахрига янги хоким тайинланди, Фаргона вилоятида яна узгаришлар булиши кутилмокда

Фаргона вилоятининг Кувасой шахрига хам янги хоким тайинланди. Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат курсатиш бошкармаси …