Главные новости
Главная / Жамият / Синиши кийин булаётган «тизим»: Паст Даргомдаги оила нега танловда харид килган ерида тадбиркорликни йулга куя олмаяпти?
<

Синиши кийин булаётган «тизим»: Паст Даргомдаги оила нега танловда харид килган ерида тадбиркорликни йулга куя олмаяпти?

Самарканд вилояти Паст Даргом туманидаги руй бераётган навбатдаги зуравонликлардан бири — фукаро Ориф Киргизов томонидан аукционда харид килинган эски ташландик гараж биноси билан боглик машмашалардир. У 2018 йил 10 октябрда «Capiral Rieltor Group» МЧЖнинг Самарканд филиали оркали «Шомбулок кучи» ММТПдан ушбу объектни харид килган ва олди-сотди шартномаси имзоланган.

Гараж бинолари ва жами 40 сотих ер майдони учун хужжатлар тайёрланган. Бирок туман хокими Шункор Худойбердиев ер майдонини бириктириб бериш тугрисида карорни имзоламасдан келмокда.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Биз бир муддат аввал, 1 апрель куни баликчи фермерлар можароси билан туманга борганимизда Ориф Киргизовнинг рафикаси Гулчехра Тошмонова узлари дуч келаётган муаммо учини чикарган, хоким хужжатга кул куйишини кутаётганини гапириб берган эди.

Ушанда Гулчехра Тошмонова «Чортут» фермер хужалиги раиси Хамза Хожимаматов ушбу гараж борасида айрим режалари борлигини очиклаганини айтиб утган эди.

Ориф ака ва Гулчехра опа мазкур худудда «Хар бир оила тадбиркор» давлат дастури доирасида чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган оилавий тадбиркорликни йулга куйишни максад килган. Банкдан 50 миллион сум кредит олишган, яна узларининг маблагларини сарфлашни ният килишган.

Кунлар утиб, Киргизовлар оиласи жиддий муаммога дуч келишмокда. Ерни бириктириб бериш учун хужжат хамон туман хокими томонидан имзоланмаган. Улар худудда тадбиркорликни йулга куйиш учун курилиш ишлари олиб боришганда фермер Хамза Хожимаматов милиция ходимлари билан келиб тускинлик килган.

Гулчехра Тошмонова бу масалада туман хокими хузурига бориб,у билан учраша олмаяпти. Аввал хам ёзиб хабар берганимиздек, туман хокимлиги халкдан ихота килинган, милиционерлар арз билан келган инсонлар туман рахбари хузурига киришига йул куйишмайди. Бу туман хокими Шункор Худойбердиев томонидан 2019 йил бошидан буён урнатилган янги тартиб.

Энг кизиги — туман хокимининг имзоси билан Гулчехра Тошмонова номига огохлантириш хати жунатилган. Унда кайд этилишича, 12 ой ичида бу ерда лойиха амалга оширилмаса, 10 баробар микдорда оширилган ер ва мол-мулк соликлари туланади.

Яъни, туман хокими бу ер уларга тегишли эканини уз хатида тан оляпти, «корхонани тезрок ишга тушир, йукса соликлар ошади», деяпти. Лекин хужжатларга имзо чекмаяпти. Бунинг учун тадбиркорларга аввал хужжатларни тулик расмийлаштириб бериш керак эмасми, жаноб хоким?!

Туман хокими уз хатида гараж Киргизовлар оиласига ажратилганини тан олиб, уларни тезрок ишлашга ундаётган чогда, хокимнинг «бор санъатини ишга солиши эвазига» заминдор булиб колган фермер Хамза Хожимаматовга бу жойга келиб, унинг милиция ходимлари ёрдамида объектга хужайинлик килишга ким ваколат берган?! Ким?!

Нима хам дердик, Паст Даргомда бугунги кунда мана шундай ахвол хукм сурмокда. Аввалги чикишларимизда таъкидлаб утганимиздек, туманнинг янги хокими эски фермер ва тадбиркорлардан ерларни тортиб олиб, уни калин уртоги — чорвачиликка ихтисослашган «Чортут» фермер хужалиги раиси Хамза Хожимаматовга олиб бериш учун «бор санъатини ишга солмокда».

Ватанпарвар Шункор Худойбердиевга кура, баликчилар унумдор ерда ноконуний ховуз барпо этган булсин, куп йиллик самарали фермер аслида самарасиз булгани учун еридан ажралсин, богдорчилик билан шугулланаётган фермерларнинг боги киркилиб, Хамза Хожимаматовга пахта экиш учун берилсин — хуп!

Лекин мана бу оиланинг айби нима экан? Оилавий тадбиркор булишни ният килганими? Бу холни туман мутасаддилари кандай тушунтирар экан?

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари буйича утказилган видеоселектор давомида тадбиркорлар муаммоларига хам тухталиб, шундай деган эди:

«Хозир биздан тадбиркорлар норози булаётган иккита масала бор: ер бериш масаласи ва курилишга рухсат бериш масаласи.

Биз тепадагиларни олиб ташлаяпмиз, лекин пастда утирганлар одамларни жуда норози киляпти. Улар хали юкорида булаётган жараёндан бехабар. Улар хали ун йил олдинги гап билан юрибди: «Менга бермасанг, мен кул куймайман», дейди. Мана шундай тизим халиям бор Узбекистонда. Бу тизимни кандай булмасин синдириш керак. Синдириш эса осон булмаяпти. Чунки хаммаси шундай ишлашга урганган. Агар шу балодан хам кутулиб олсак, тадбиркорларга куп енгиллик буларди».

Kun.uz Паст Даргом туманида руй бераётган мазкур холатни хам синчковлик билан кузатишда, вокеанинг янги тафсилотларини ёритишда давом этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …