Главные новости
Главная / Жахон / Шимолий Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик курмокда – Япония
<

Шимолий Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик курмокда – Япония

koreyaШимолий Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик курмокда. Бу хакда Япония ташки ишлар вазири Таро Конога иктибос келтирган холда Kyodo ахборот агентлиги хабар бермокда.

“Шимолий Корея аввалги синовлар утказилган синов полигонидаги туннелдан тупрокни олиб чикмокда ва кейинги ядровий синовга тайёрланиш учун барча ишларни амалга оширмокда”, деб айтган Коно. Унинг айтишича, Япония хукумати АКШ сунъий йулдоши томонидан олинган суратларга асосланиб, бундай хулосага келган.

Вазирнинг таъкидлашича, Пхеньян бу харакатлари билан уз ядровий куролидан воз кечиш ниятидамаслигини курсатмокда. Коно шу сабабли Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учрашувини утказиш учун шошилишга зарурат йук, деган фикрни билдирмокда.

Март охирида Ким Чен Ин Пекинга ташриф буюриб, Хитой рахбариятининг куллаб-кувватлаши ва икки давлат уртасида абадий дустликка ваъдасини олган.

Март бошида Шимолий Корея мамлакатга ташки тахдидлардан хавфсизлик кафолатланса, ядровий куролдан воз кечишга каршимаслигини ва АКШ билан ядровий куролсизлантириш ва муносабатларни тиклаш буйича музокаралар утказишини айтган.

Шимолий Корея охирги марта 2017 йил 28 ноябрда ракета синовларини утказганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

heQZsb8gZKbhksO6oU4B16jPIYSFClin

Москвада чекловлар режимини июнь уртасигача узайтириш режалаштирилмокда

Москвада коронавирус пандемияси сабабли жорий килинган чекловлар режими 31 майдан кейин узайтирилиб, июнь урталарида бекор …