Главные новости
Главная / Жамият / Шерзод Шерматов интернетда суратлари таркалган ачинарли ахволдаги синфхоналар буйича муносабат билдирди
<

Шерзод Шерматов интернетда суратлари таркалган ачинарли ахволдаги синфхоналар буйича муносабат билдирди

Халк таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармокларда кенг мухокамаларга сабаб булаётган Чирокчидаги мактаб филиали ва шу каби бинолар масаласида фикр билдирди.

Вазир Узбекистонда 1170та мактаб филиаллари мавжудлиги, улардан 300таси ахоли томонидан кулбола усулда курилиб, фойдаланиб келинаётгани тугрисида маълумот берган. Унинг айтишича, мазкур биноларни ёпиш ёки мактаблар таркибига кушиб юбориш ёки уша худудда янги мактаблар куриш масаласи махаллий хокимликлар зиммасига юклатилган.

«Шу пайтгача мактабларга деярли инвестиция киритилмаган. Охирги икки йилда мактабга булаётган инвестиция узгарди. Унгача асосан коллеж ва лицейларга инвестиция ажратилган.

Тан олишимиз керак, ахолимизнинг хам, иктисодиётимизнинг хам молиявий ахволи унчалик мактанадиган даражада эмас.

Чирокчида хам, бошка жойларда хам куп мухокамага сабаб буладиган масалалардан бири – филиаллар. Филиал дегани нима? Ахоли уша жойга кучиб борган, лекин купчилигининг кадастр хужжати хам йук. Узи хашар йули билан курган бинони мактабни филиали килиб очиб куйган. Чунки асосий мактаб узокда жойлашган. Кишлокларда, тогли худудларда укишга бориш учун транспорт йук. Шунинг учун хам уша мактабларнинг ахволи куркинчли холатда булади. Чунки улар пахсадан, кул учида курилган бинолар. Булар давлат дастури билан курилган мактаблар эмас.

Бунга объектив сабаблар хам куп. Чунки СССР таркалганидан кейинги давр таккосланса, шу пайтгача ахоли сони энг куп усган давлат Узбекистон булди. 1990 йилга солиштирсак, ахоли сони 16 млн кишига ошган. Кейинги уринда жойлашган Тожикистонда ахоли сони 4 млн кишига купайган. Россияда эса ахоли камайган.

16 млн кишининг асосий кисми ёшлар. Улар учун купрок мактаб, поликлиника ва бошка янги зурурий иншоотларни куришимиз керак. Шунча йилда килинмаган ишни икки йилда килиб булмайди.

Республикада 1170та шундай филиал бор. Уларда хамма укувчилардан бор йуги 1 фоизи укийди. Филиаллар кичкина курилган, биттагина хонадан иборат. Битта хонада 1, 2, 3-синф хам укийди. Борсангиз кизик-кизик холатларга гувох буласиз.

Иккинчидан, уша 1170та филиалдан тахминан 300таси кулбола усулда курилган. Ахоли узи куриб олган. «Мактабга келгин», дейилса жой узок. Бошка бир жойда бу кишлокдаги одам «у кишлокка бормайман» дейди.

Бу масалага комплекс ёндашиш керак. Умумий вазиятга карсак, уша кишлокларда сув хам, йул хам йук. Бу буйича вазифа куйилган. Яъни бирор худуд ривожланадиган булса, унинг «генплани» булиши керак. Шу асосда уйлар курилиши, кейин ижтимоий инфратузилма булиши лозим.

Ахоли узбошимчалик билан дала ёки тогнинг уртасига кучиб бориб, у ерда яшайдиган булса, кейин шунака холат юзага келади. Богчаси хам, мактаби хам ёмон ахволга тушади.

Бунака эски, колиб кетган филиаллар буйича президентимиз томонидан махаллий хокимликларга вазифа куйилган. Уша мактабларнинг хаммасини ёки таъмирлаш, ёки ёпиб асосий мактабига утказиб юбориш ёки ахоли сони усадиган булса, уша жойда янги мактаб куриб бериш керак», деди Шерзод Шерматов.

Бундан аввалрок ижтимоий тармокда Чирокчидаги мактаб филиалидаги огир ахвол акс этган суратлар таркалиб, ижтимоий тармок фойдаланувчилари томонидан кенг мухокама килинганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pYpSFshmvYVYk9uFbXGTAL6cMOdqhZ_J

ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради

Халк таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол килмасликни, фарзандлари соглигида муаммо булмаса, уларни мактабга …