Главные новости
Главная / Сиёсат / Сергелини Тошкент маркази билан боглаш учун янги айланма йул курилади
<

Сергелини Тошкент маркази билан боглаш учун янги айланма йул курилади

Шавкат Мирзиёев Сергели туманини пойтахтимиз маркази билан богловчи йул ва куприк лойихасини жойига чикиб урганди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Тошкент шахрида янги йул ва куприк лойихаси билан танишди.

Охирги уч йилда Тошкент шахрининг Сергели туманида 460 та куп каватли уй фойдаланишга топширилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд ахоли кучиб келиб, жами ахоли 276 минг нафардан ошди.

Бунинг натижасида, табиийки, инфратузилма тармокларига юклама хам ортди. Шу боис бу ерда кушимча мухандислик объектлари, туманни шахарнинг марказий кисми билан богловчи йул ва куприклар курилмокда.

Хусусан, «Узбекистон темир йуллари» АЖ томонидан киймати 83 миллион доллар булган, 7 километр узунликдаги Сергели ер усти метроси ва унинг «Чоштепа», «Тошкент халка йули», «Сергели», «Афросиёб», «Кипчок», «Чинор» бекатлари барпо этилмокда.

Албатта, бу йуловчиларга катта кулайлик яратади. Лекин, шу билан бирга, автотранспорт харакатини хам инобатга олиш зарур.

Президент Шавкат Мирзиёев бу масалага доимий эътибор каратиб келмокда. 29 май куни Сергели тумани фаоллари билан утган учрашувда хам транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чоралари мухокама килинди.

Ушанда Сергели туманини пойтахтимиз маркази билан богловчи йул ва куприк лойихаси хакида маълумот берилган эди. Давлатимиз рахбари бугун ушбу лойихани жойига чикиб, атрофлича урганди.

Умумий киймати 280 миллиард сумдан зиёд булган мазкур лойиха Тошкент шахар хокимлиги билан Туркиянинг «Каloyn» компанияси хамкорлигида ишлаб чикилган. Унга кура, Чупонота кучаси ва Кичик халка йули кесишмасида 583 метрлик йул утказгич барпо этилади. Бу чоррахадан Тошкент халка автомобиль йулигача янги куча курилиб, халка йули остидан туннель оркали утказилади ва Кипчок кучасида курилаётган янги куприкка туташади.

Жами 5,6 километрлик бу йул соатига 3 мингта транспорт воситасини утказиш кувватига эга булади.

Маълумки, хозирги кунда Сергели туманидан шахар марказига келиб-кетадиган автомобиллар асосан битта йул – Янги Сергели кучаси оркали харакатланади. Шу боис унда катнов жуда куп, юклама катта. Айникса, эрталаб ва кечга якин бу куча тирбанд булиб колади. Ушбу янги йул ва куприклар курилиши натижасида Сергели туманига транспорт катнови тирбандлиги 50 фоизга, транспорт  харакати вакти 20-25 дакикага камаяди.

«Одамларнинг хар кунлик режаларига, кайфиятига, соглигига таъсир киладиган энг катта омил – транспорт таксимоти. Йуллар куриб, тирбандликни камайтиришдан максад шахар ахолиси ва мехмонларга кулайлик яратишдир. Бу ишларни бугун килмасак, йилдан йилга кийинлашиб бораверади. Бугун килсак, келажакда харажат камаяди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Тошкент шахрининг транспорт концепцияси такдимоти утказилди.

Бу концепция геоинформацион тизим оркали шахардаги транспорт ва йуловчилар окимини тахлил килиш асосида ишлаб чикилган. Ундан максад, аввало, хавфсизлик, кулайлик ва иктисодий унумдорликдир.

Масалан, йул харакатини тугри ташкиллаштириш натижасида йилига 19 миллион долларлик ёкилги тежалиши, 129 миллион долларлик тахминий зарарнинг олди олиниши хисоб-китоб килинган. Ёки автобуслар сони ва йуналишларини оптималлаштириш оркали йилига 2,5 миллион доллар иктисодий самарага эришиш мумкин.

Концепцияда, шунингдек, автоматик тулов тизимини ривожлантириш, автомобиль тухташ жойлари ва пиёдалар утиш йулакларини купайтириш каби катор кулайликлар назарда тутилган.

Президент пиёдалар ва велосипедлар харакатига купрок шароит яратиш зарурлигини кайд этди.

«Бизнинг йулларда транспорт воситаларига куп устуворлик берилган. Аслида пиёдалар харакатини, одамларнинг халовати, саломатлигини биринчи уринга куйиш керак», – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Транспорт концепциясини Тошкент шахрининг битта туманида апробация килиш, кейинчалик бутун пойтахтимиз ва бошка шахарларда жорий килиш буйича курсатмалар берилди.

Яккасарой туманида куп каватли савдо комплекси, мехмонхона ва турар жой куриш буйича инвестиция лойихалари такдимоти хам утказилди.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …