Главная / Жамият / Шерали Жураев чорак асрдан сунг “Истиклол” саройига кайтмокда

Шерали Жураев чорак асрдан сунг “Истиклол” саройига кайтмокда

Халк суйган хофиз Шерали Жураев карийб чорак асрлик танаффусдан сунг “Истиклол” санъат саройида концерт бермокчи. 2018 йилнинг январ ойида уч кун давом этадиган концерт чипталари пайшанба кунидан бошлаб сотувга чикади.

Концерт ташкилотчиси “Муъжиза медиа” томонидан ижтимоий тармокларда таркалган концерт афишасида унинг 19 чидан 22 январгача турт кун давом этиши мумкинлиги айтилган.

“Узбегим” номли концерт дастури жонли ижрода булиши курсатилган.

Шерали Жураев хали концерт бермайди
Шерали Жураев “Ахмадбойни танимаган”
Шерали Жураев:’Навоийни улуглаш-хаммамизнинг бурчимиз’
“Муъжиза медиа” ходимининг айтишича, концерт афишалари шахар кучаларига 10 кундан сунг чикарилади.

“Концертга рухсат олдик. Чипталарни пайшанбадан сотувга чикарамиз. Нархи 20 минг сумдан 200 минг сумгача булади. Хозирча эълонларни интернетда берганмиз. Тошкент шахри кучаларига афишаларни 10 кундан сунг илсак керак. Рекламаларни илиш учун рухсат олиш ишлари хали якунланмади”, дейди ташкилот ходими.

Унинг айтишича, Шерали Жураев “Истиклол” (собик “Халкалар дустлиги”) санъат саройида сунгги бор 24 йил олдин концерт берган.

Хофизга якин манбанинг Би-би-сига айтишича, Шерали Жураев уша вакти “Халкалар дустлиги” деб юритилган саройда концерт бериши такикланган булса-да, стадионларда анча вакт концерт бериб юрган.

Узбекистон халк артисти Шерали Жураев мустакилликнинг илк йилларида Президент Ислом Каримовга якин санъаткорлардан булган. Жураевнинг Президент Каримов билан Маккага боргани хали хам эсланади.

Бирок 1994 йилдан бошлаб Шерали Жураевнинг марказий телевидениеларда курсатишга огзаки такик куйилди.

Хофизнинг овози хатто радиоларларда хам бир муддат чикмай колди.

Бирок кейинчалик Шерали Жураев кушиклари марказий ва махаллий радиоларда куйила бошлади.

Хофизнинг марказий телевиденида чикишига такик куйилган булса-да, у ижоддан тухтаб колмаган.

Ислом Каримов вафотидан сунг Шерали Жураев марказий телевидениеларда куриниш бера бошлади.

У Тошкентда утказилган “Узбегим” фестивалида тупланганлар олдига чикиб бир неча кушик куйлади.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …