Главные новости
Главная / Сиёсат / Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди
<

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида»ги конунни имзолади. Хужжат матни УзА томонидан эълон килинди.

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Конун Конунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда кабул килинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъкулланган.

Узбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда кабул килинган «Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тугрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Конунига куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилди:

14-модданинг (Сенат Раисининг ваколатлари) биринчи кисми:

13-бандидаги (Сенат девони фаолиятига рахбарликни амалга оширади, сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиклайди) «сенаторлар ва Сенат девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиклайди» деган сузлар чикариб ташланди;

куйидаги мазмундаги 13-1 ва 13-2-бандлар билан тулдирилди:

«13-1) Сенатнинг харажатлари сметасини шакллантириш ва бажаришга доир ишларга умумий рахбарликни хамда уларни мувофиклаштиришни амалга оширади;

13-2) Сенатга ажратилган бюджет маблагларидан фойдаланиш тугрисидаги фармойишларни имзолайди»;

32-модданинг (Сенат фаолиятини молиялаштириш) матни куйидаги тахрирда баён этилди:

«Сенат фаолиятини молиялаштириш Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари хисобидан амалга оширилади ва ушбу бюджетда алохида сатрда назарда тутилади».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

yhjksNAZdF59WO79GKdCD9UuzuH872UR

Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ бошлиги тайинланди

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг худудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу хакда вазирлик …