Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги таклифлари юзасидан ишчи гурух йигилиши утказилди
<

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги таклифлари юзасидан ишчи гурух йигилиши утказилди

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарида билдирган таклифларини амалга ошириш максадида ишчи гурух тузилди ва унинг биринчи йигилиши утказилди.

Пандемия даврида мамлакатларнинг ихтиёрий мажбуриятларни кабул килиш тугрисидаги кодексни ишлаб чикиш таклифи Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи марта шу йилнинг июль ойида Халкаро мехнат ташкилоти утказган саммитда илгари сурилган эди.

БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида сузга чиккан Узбекистон етакчиси яна бир ташаббусни илгари сурганди. Президент камбагаллик билан курашда парламентлар ролини ошириш буйича халкаро хужжат — БМТ резолюциясини кабул килишни таклиф этганди.


Нозим Хусанов

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов биринчи таклиф юзасидан ишларни мувофиклаштириб, кодекс лойихаси устида иш бошланганини билдирди. Унинг айтишича, пандемия каби огир дамларда давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари, хусусан фукаролари ва хамкор ташкилот, давлатлар олдидаги масъулияти кодекс лойихасида акс этмокда.

«Давлатнинг ихтиёрий мажбуриятига нималар киради? Кодекс лойихасида ушбу масала буйича 8та йуналишга ургу берилган. Биринчи навбатда, бу — хавфсиз мехнат. Негаки, пандемияда шифокорлар энг олд каторда ишлади, уларнинг соглиги хам хавф остида булди. Иккинчидан, ишсизликнинг олдини олишга каратилган чоралар. Сир эмаски, пандемияда куп корхоналар уз фаолиятини тухтатди. БМТ маълумотига кура, 400 миллион мехнаткаш иш урнидан айрилди.

Учинчи йуналиш — ижтимоий химоя. Кейинги масала эса миграция, мехнат мухожирлигида булган фукароларнинг ижтимоий химояси. Ишлаб чикаришда занжир узилмаслигига хам алохида эътибор каратилади. Албатта, фан-таълим ва инсон хукукларининг химоя килиниши хам кодексга киритилди», — деди вазир.


Акмалхон Ортиков

Иккинчи таклиф юзасидан нутк сузлаган иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирининг биринчи уринбосари Акмалхон Ортиковнинг айтишича, парламент халк манфаатини таъминлаб, уларнинг хукук ва эркинликларини химоя киладиган олий орган хисобланади. Шу туфайли баркарор ривожланиш максадларига эришиш учун парламентнинг ролини ошириш буйича махсус резолюция концепцияси ишлаб чикилмокда.

«Концепцияда парламент роли ва ваколатини оширишга доир таклифлар инобатга олинган. Парламентга харажатлар ва молиявий масалалар юзасидан назорат килишнинг кенг ваколатлари такдим этилиши кутилмокда», — дейди у.


Содик Сафоев 

Ишчи гурух йигилишига раислик килган сенатор Содик Сафоев шу йилнинг июнь ойида кабул килинган БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари билан Узбекистоннинг алокаларини ривожлантириш буйича йул харитаси хозирги амалий ишлар билан бирлаштиришни таклиф килди.

Йигилиш аъзолари йул харитаси ва ишчи гурух режасини бирлаштириб, ишларни мувофиклаштиришга келишиб олди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MUuxlNESj99dvsLFZuuAnRcCFGboUiEW

Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боглик муаммолар хакида ижтимоий тармокларда таркалган кизикарли ва …