Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради
<

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг октябр ойида давлат ташрифи билан Францияга боради. Бу хакда Podrobno.uz нашри хукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.

Нашрга кура, ташрифни юкори даражада амалга ошириш учун бош вазир уринбосари Азиз Абдухакимов бошлик комиссия тузилган. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент булганидан буён Европа давлатига илк давлат ташрифи булади.

2684f67b-ee88-4cc3-98f9-7f0e1b0686ac_w1023_r1_s

Узбекистон Франция билан савдо-иктисодий алокаларни ривожлантиришдан манфаатдор. Июл ойида Парижда Узбекистоннинг савдо уйи очилган эди. Уз навбатида Франция Тошкент хукуматини инсон хукуклари ва демократизация борасидаги ислохотларни жадаллаштиришга ундаб келади.

Узбекистон президентининг Францияга кутилаётган ташрифи арафасида Париждаги узбек элчихонаси Франция фукаролигини олган сиёсий кочкин, “Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти” раиси Толиб Ёкубовга ватанига бориш учун бир йилга виза бергани маълум булди.

Ёкубов 2014 йилда президент Ислом Каримов фармони билан узбек ватандошлигидан чикарилган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …