Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев: «Узбекистонда янги бир уйгониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор куйилмокда»
<

Шавкат Мирзиёев: «Узбекистонда янги бир уйгониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор куйилмокда»

Президент Шавкат Мирзиёев Узбекистон Мустакиллигининг йигирма туккиз йиллигига багишланган тантанали маросимдаги нуткида Узбекистонда янги бир уйгониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани хакида гапирди.

Президент хар бир халк факат эркин ва озод булган такдирдагина, уз хаёти ва келажагини мустакил барпо этиш хукукига эга булишини таъкидлаган.

«Хак берилмас, хак олинур!» деб, миллат озодлиги йулида жонини фидо килган улуг аждодларимизнинг буюк максади хам шу эди. Биз кандай тахликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, кандай ютук ва натижаларга эришган булмайлик, мустакиллик гояси, истиклол рухи бизга доимо тогдек таянч булмокда.

Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халкимизнинг узокни кура олиши, бирдамлиги ва фидойи мехнати билан барча синовлардан муносиб утиб келмокдамиз. Шу нуктайи назардан, бизнинг инсоний кадр-кимматимизни, гурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустакиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида хамиша энг ёркин сахифа булиб колади.

Бугун жахон микёсида юртимиз хакида суз кетганда «Янги Узбекистон» ибораси тилга олинмокда. Бу кейинги йилларда тараккиётнинг мутлако янги боскичига кадам куйганимиз, эришаётган залворли ютукларимизнинг эътирофидир.

Халкимизнинг улугвор кудрати жуш урган хозирги замонда Узбекистонда янги бир уйгониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмокда, десак, айни хакикат булади. Чунки бугунги Узбекистон – кечаги Узбекистон эмас. Бугунги халкимиз хам кечаги халк эмас», деди давлат рахбари.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8CWqXn-xZYjLNca7wv7Jm2FLoFEcyng-

Узбекистондан неча киши «грин-кард» ютади? Уни ютишнинг сири борми?

7 октябрдан Green Card учун аризалар кабули бошланди. Бу йил дастур коидаларида жиддий узгаришлар йук. …