Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни кабул килди
<

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни кабул килди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 16 январь куни Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан булиб турган Россия Федерацияси ташки ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни кабул килди.

Учрашув аввалида президент стратегик шериклик ва иттифокчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан кайд этди.

Олий даражадаги мулокот мунтазамлик касб этгани, узаро алмашинувлар мисли курилмаган даражада фаоллашгани, куп киррали хамкорлик, аввало, савдо-иктисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар сохалар, таълим ва бошка устувор йуналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради.

Сергей Лавров самимий кабул учун давлат рахбарига миннатдорлик билдирди хамда Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки рахбарнинг мамлакатларимиз узаро хамкорликда бугунги даражага эришишидаги хал килувчи роли алохида кайд этилди.

Учрашувда Узбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари куриб чикилди, халкаро ва минтакавий ахамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилда утказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алохида эътибор каратилди, дейилади президент матбуот хизмати маълумотида.

Аввалрок, Узбекистонда расмий ташриф билан булиб турган Россия ташки ишлар вазири узбекистонлик хамкасби Абдулализ Комилов билан музокаралар утказган эди. Лавровнинг учрашув бошида кайд этишича, хозирги вактда Шавкат Мирзиёевнинг февраль ойида Россияга ташрифига тайёргарлик курилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

iuSVma2W__jLYn2_7RIZKO99M9Vv7P0t

Карантинда иш хаки ёки таътил туловлари кандай булади? Хорижга кета олмаган мехнат мухожирлари нима килишлари мумкин? Вазир билан сухбат

Карантин шароитида мехнат муносабатлари кандай ташкил этилади? Карантинга олинган фукарога касаллик варакаси бериладими, йукми? Караантин …