Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев «Сардоба» сув омборини куриш нега керак булгани хакида гапирди
<

Шавкат Мирзиёев «Сардоба» сув омборини куриш нега керак булгани хакида гапирди

15 май куни президент Шавкат Мирзиёев «Сардоба» сув омборидаги техноген офатдан талафот курган Сардоба, Околтин ва Мирзаобод туманларида булиб, ахоли билан мулокот килди. Давлат рахбари сардобаликлар билан учрашувда сув омборининг худуд учун ахамияти масаласига тухталди.

«Албатта, кимдир савол бериши мумкин: шу сув омбори керакмиди-йукмиди? Бунака саволлар хозир хам куп.

Нима учун Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ривожланишда ортда колган? Сув булмагани учун. Дехкон одам билади, пахтага 5-6 марта сув бериш керак. Нимага бошка жойларда 40-70 центнер хосил олинарди-ю, бу ерда 15 центнер? Чунки икки марта хам сув бера олмасдик-да.

Иккинчидан, бирон марта такрорий экин эка олармидик? Сув йук эди-ку. Шунинг учун 2010 йилда тугри хулосага келинган», – деди президент.

Шавкат Мирзиёев техноген офатни тахлил этиш учун Франция, Туркия ва Россия каби мамлакатлардан дунёнинг етакчи экспертлари таклиф этилиши ва улар вокеага холисона бахо беришини маълум килди.

Давлат рахбари «Сардоба» сув омборини тиклашда ундан келгусида кандай фойдаланилиши ва бундай ходиса такрорланмаслиги хисобга олинишини кайд этди.

«Сирдарё ва Жиззах вилоятларини ривожлантириш нуктайи назаридан – чорвага хам, экинларга хам, парранда, баликларга хам сув керак. Бу тугри карор булган. Лекин шундай талафот булди, [энди] келажакда хар бир килган ишимизни янада пишикрок, пухтарок, мукаммал килишимиз керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб утамиз, мазкур сув омборининг курилиш ишлари 2010 йилда бошланиб, 2017 йилда якунига етказилган эди.

4 киши халок булиб, бир киши бедарак йуколишига сабаб булган фожиа юзасидан жиноят иши очилган. Тергов харакатларини ДХХ органлари утказмокда. Хозирга кадар дастлабки гумонланувчилар ёки сув омборининг бузилган 6-пикет деворини курган курилиш ташкилоти номи очиклангани йук.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …