Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев: «Катта-катта ташкилот ва компаниялар рахбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади»
<

Шавкат Мирзиёев: «Катта-катта ташкилот ва компаниялар рахбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади»

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 8 март куни Тошкентдаги «Узэкспомарказ» Миллий кургазмалар компанияси павильонида Халкаро хотин-кизлар куни муносабати билан байрам тадбири булиб утди.

Тадбирда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва хотин-кизларни байрам билан табриклаб, нутк сузлади.

Kun.uz мухбирига кура, давлат рахбари уз нуткида туман хокими лавозимига аёлларнинг тайинланаётгани масаласи буйича изох бериб утди.

«Тарихимизда куп сонли аёлларни хокимликка куйиш хали булмаган. Ёки булганми? Бунга мен ташаббускор булиб, хохиш билдирдим. Чунки аёллар булган жойда адолат, поклик булади.

Биз якинда аёлларимизни жамиятдаги барча сохаларда муносиб урин эгаллашлари буйича йул харитасини кабул киламиз.

Мен бир канча туманларда хокимлик вазифаси буйича аёлларга ишонч билдирдим. Улар билан сухбат чогида айтдимки: «Хеч нарсадан куркманглар!».

Биласизларми, биз жуда кийин даврда яшаяпмиз. Дунёда нималар булаётгани, кандай-кандай урушлар кетаётганини куряпсизлар. Тугри, шундай пайтда ташки сиёсат жуда мухим, лекин ички масалалар, ички мухит баркарорлиги, унинг яхши булиши бундан-да мухим.

Мен ишонаман, аёллар рахбар булган мана шу туманларимизда адолат байроги бошкача хилпирайди. Биз хокимликка сайланган рахбар аёлларимизга доим ёрдам берамиз, елкадош буламиз.

Яна шуни кушимча килишим керакки, бундан кейин хам мамлакатимиздаги катта-катта ташкилот ва компаниялар рахбарлигига аёлларни тайинлаш ташаббуси давом этади. Биз уларни тайёрлаяпмиз. Кимларгадир бу иш ёкмас, лекин менга ёкади», – деди президент.

Шавкат Мирзиёев уз нуткида бир муддат аввал Сенат раиси лавозимига Танзила Норбоеванинг сайлангани буйича хам фикрларини билдирган.

«Мана аёллардан Танзила Камоловна Сенат раислигига сайланди. Буни енгил куриш керак эмас. Бунинг тагида катта маъно, мазмун бор. Бу аёлларга, бизнинг шахар, кишлокларимиздаги миллионлаб аёлларимизга булган эътибор намунаси.

Биз бутун дунёга аёлларимизга булган эътиборимизни, хурматимизни билдиришимиз керак», дея Шавкат Мирзиёев сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

PZpkIq-VEAQgkito20VUQu6kz16b1dIx

«Бир копда 15 кг.гача хосил олиш мумкин» — копда картошка етиштираётган андижонлик ёш тадбиркор

Андижон вилояти Кургонтепа тумани Султонобод шахарчасида яшовчи ёш тадбиркор Рахмонберди Рахимбердиевнинг уч сотих томоркаси бор. …