mirzieevШавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иктисодий ислохотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан якиндан танишиш, халк билан мулокот килиш максадида 28 январь куни Кашкадарё вилоятига жунаб кетди. Бу хакда УзА хабар бермокда.

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24–25 февраль кунлари Кашкадарё вилоятига ташрифи чогида куплаб истикболли лойихалар билан танишиб, худудни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириклар берган эди. Утган бир йилга якин вакт мобайнида вилоятда иктисодиёт тармокларини ривожлантириш, ишлаб чикаришни модернизация килиш, янги кувватларни ишга туширишни кузда тутувчи куплаб истикболли лойихалар амалга оширилди.

Вилоятда 2017 йилда ялпи худудий махсулот хажми 17 триллион 366 миллиард сумни ташкил этди. Бандлик дастури доирасида 70 мингдан ортик янги иш урни яратилди. 2 минг 711 та, жумладан, саноатда 776 та, хизмат курсатишда 1 минг 115 та ва кишлок хужалиги йуналишида 820 та лойиха амалга оширилди.

Президент сафар давомида Самарканд вилоятида хам булиши ва Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш буйича жойларда амалга оширилган ишларни шахсан бориб куриши кутилмокда.