Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Имомали Рахмон билан учрашув утказди
<

Шавкат Мирзиёев Имомали Рахмон билан учрашув утказди

Осиёда хамкорлик ва ишонч чоралари буйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Душанбе шахрига келган Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Рахмон билан учрашди.

Имомали Рахмон халкаро даражадаги тадбир доирасида яна бир бор учрашиш имкониятидан мамнунлигини билдирди ва юкори мартабали мехмонни Тожикистонга ташрифи билан кутлади.

Давлат рахбарлари Узбекистон-Тожикистон дустлик, яхши кушничилик ва куп киррали хамкорлик муносабатлари жадал суръат билан ривожланиб, тобора мустахкамланиб бораётганини катта мамнуният билан кайд этдилар.

«Узаро сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-харакатлар туфайли стратегик шериклик тамойиллари амалда руёбга чикарилаётгани кайд этилди. Товар айирбошлаш хажми ортмокда, кушма кооперация лойихалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари илгари сурилмокда. Худудлар даражасида фаол мулокот йулга куйилган.

Учрашувда кардош мамлакатларимиз уртасидаги кенг куламли хамкорликни кенгайтириш истикболлари мухокама килинди хамда минтакавий ва халкаро ахамиятга молик долзарб масалалар куриб чикилди.

Давлатимиз рахбари Тожикистон Президентига ОХИЧК саммити доирасидаги тадбирлар муваффакиятли утишини тилади», дейилади Узбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

«Учрашув давомида савдо-иктисодий алокаларни ривожлантириш, кушма ишлаб чикариш корхоналари ташкил этиш, узаро товар алмашиш хажмини ошириш хамда хамкорликнинг томонлар учун узаро манфаатли бошка сохаларидаги масалалар мухокама килинди», дейилади Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Афгонистондаги сиёсий муаммолар ечими, терроризм, диний экстремизм, гиёхванд моддаларнинг ноконуний айланмаси каби тахдидларга карши биргаликда курашиш давлат рахбарларининг диккат марказида булди.

Шунингдек, Тошкеентда Душанбе кунлари ва Душанбеда Тошкент кунларини утказиш максадга мувофик эканлиги кайд этилди.

Осиёда хамкорлик ва ишонч чоралари буйича кенгаш китъада хамкорликни мустахкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва баркарорликни таъминлашга каратилган халкаро форумдир.

Бугунги кунда кенгашга 27 давлат аъзо. Саккизта мамлакат ва бешта халкаро ташкилот унинг кузатувчиларидир. ОХИЧК 2007 йил октябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси хузурида кузатувчи макомини олган. 2018-2020 йилларда ОХИЧКга Тожикистон Республикаси раислик килмокда.

«Хавфсиз ва янада равнак топган минтака сари ягона ёндашув» мавзуида утадиган бу галги ялпи мажлисда кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халкаро ва минтакавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этади.

Узбекистон президенти саммит доирасида катор хорижий делегациялар рахбарлари билан икки томонлама учрашувлар хам утказади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

x6DOyp42oKcEeCFPQctN2TXkUw76mCcB

Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдукодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …