Главные новости
Главная / Жахон / Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф билан боради
<

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф билан боради

0 октябрь, чоршанба куни узбекистонлик ва халкаро хамкорлар иштирокида Германия бирлиги куни нишонланди, деб хабар бермокда ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонаси.

Тадбирда Германиянинг Узбекистондаги фавкулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислохотлар сабабли Узбекистон-Германия дустлиги янги суръат олганлигига алохида тухталиб утди.


Фото: Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси

Президент Мирзиёевнинг барча фукаролар учун инсон хукуклари ва хукукий хавфсизликни кучайтириш, шаффофлик ва давлатни самарали бошкариш тизимини жорий этиш хамда бозор иктисодиётига купрок таянган иктисодий ривожланишнинг янги боскичини руёбга чикариш йулидаги саъй-харакатлари икки томонлама алокалар учун катта ахамиятга эга эканлиги эътироф этилди.


Фото: Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси

Кайд этилишича, ташки сиёсатда Германия Узбекистоннинг Марказий Осиёда Афгонистонни жалб килиш оркали минтакавий хамкорлик ташаббусларини давом эттирилишини олкишлайди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга ташрифи давомида канцлер Ангела Меркель ва ГФР федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан булиб утадиган музокаралар хам элчи томонидан айтиб утилди.

Билдирилишича, иктисодий сохада шу йилнинг май ойида 70дан ортик немис фирмалари Узбекистонга ташриф буюрди ва бу немис иктисодиётининг Марказий Осиёга шу давргача келган энг катта делегациясидир.

Элчи Узбекистон ислохотлар сиёсатини давом эттириш йулидаги чакирикларни енгишига ва шу билан бирга немис-узбек хамкорлигининг янада кенгайишига умид билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VyEHMCCHg0zdpvP6B6MOSFeoj7ikOM2L

Бахама оролларида “Дориан” довули курбонлари сони 20 нафарга етди

Бахама оролларида “Дориан” довулидан халок булганлар сони 20 кишига етди. Бу хакда The Miami Herald нашри хабар …