Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Дональд Тускни кабул килди
<

Шавкат Мирзиёев Дональд Тускни кабул килди

Бугун Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа кенгаши Президенти Дональд Тускни кабул килди.

Давлатимиз рахбари юкори мартабали мехмонни самимий кутлар экан, Европа иттифоки билан конструктив сиёсий мулокот хамда савдо-иктисодий, инновацион, илмий-техник ва маданий-гуманитар сохаларда самарали амалий хамкорлик ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан кайд этди.

Узбекистон Республикаси ва Европа иттифоки уртасида дипломатик муносабатлар урнатилганига 25 йил туладиган жорий йилда Европа Кенгаши Президентининг мамлакатимизга илк ташрифи куп киррали шерикликни кенгайтириш ва мустахкамлашдан икки томон хам манфаатдор экани ва бунга интилаётганидан далолат беради.

“Узбекистон – ЕИ” хамкорлик кенгаши ва кумитасининг мунтазам мажлислари, парламентлараро алмашинувларнинг ривожланаётгани, Европа иттифокининг Ташки ишлар ва хавфсизлик сиёсати буйича Олий вакили Федерика Могерини ва бошка олий мартабали вакилларнинг мамлакатимизга ташрифлари кейинги йилларда узаро алокалар фаоллашганини курсатмокда.

Мамлакатимиз ва ЕИ уртасида кенгайтирилган шериклик ва хамкорлик тугрисида янги битим лойихаси юзасидан музокаралар бошланган.

Европа иттифоки мамлакатлари билан товар айирбошлаш хажми ва инвестиция лойихалари сони ортмокда. Узаро савдо ва ивестицияларни янада купайтириш учун кулай шароитлар яратиш буйича маслахаталашувлар олиб борилмокда.

Бундан ташкари, европалик хамкорлар Узбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига аъзо булиши масаласида кумаклашмокда.

Европа тикланиш ва тараккиёт банки билан шериклик кайта йулга куйилди ва кенгаймокда, мамлакатимиз иктисодиётининг устувор тармокларида Европа инвестиция банки иштирокида илк кушма лойихалар амалга оширила бошланди.

“Горизонт-2020” ва “Эразмус плюс” дастурлари доирасида фаол илмий ва укув алмашинувлари амалга оширилмокда.

Учрашувда асосий эътибор иктисодиёт, савдо, инновация ва инвестициялар, транспорт, фан, таълим ва согликни саклаш сохаларида амалий хамкорликни янада кенгайтириш масалаларига каратилди.

Мамлакатимизда иктисодиётни либераллаштириш буйича амалга оширилаётган ислохотлар Европа бизнесининг етакчи вакиллари юртимизда янада кенг фаолият юритишлари, мамлакатимизга энг янги технологиялар, илгор тажриба ва юксак стандартларни фаол жалб килиш учун имкониятлар очаётгани алохида таъкидланди.

Европа Иттифокининг Марказий Осиё буйича янги стратегиясига мувофик минтакада узаро хамкорликни кучайтириш мухимлиги таъкидланди.

Европа кенгаши Президенти Узбекистоннинг Орол денгизи хавзасидаги экологик халокатнинг салбий окибатларини бартараф этиш борасидаги амалий саъй-харакатларига юксак бахо берди, Оролбуйи минтакаси учун куп шериклик асосидаги траст фонди доирасида фаол хамкорлик килишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек, халкаро ва минтакавий ахамиятга молик бошка долзарб масалалар, жумладан, Афгонистондаги вазиятни тинч йул билан хал этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида бутун минтака баркарорлиги ва изчил тараккиётини таъминлаш йулида кенг куламли шерикликни янада мустахкамлаш ва куп киррали хамкорликни кенгайтириш борасида томонларнинг интилиши катъий экани таъкидланди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни утказилган видеоселектор йигилишида жойларда нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш …