Главная / Жамият / Шавкат Мирзиёев: «Битта ишсиз одам – унта муаммо дегани»
<

Шавкат Мирзиёев: «Битта ишсиз одам – унта муаммо дегани»

04

«Узбекистон» халкаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинган куннинг 26 йиллигига багишланган тантанали тадбир булиб утди. Унда президент Шавкат Мирзиёев маъруза килди.

Давлат рахбарининг сузларига кура, ахоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш буйича кечиктириб булмайдиган зарур чоралар куриш лозим.

«Савол тугилади: мамлакатимизда хакикий ишсизлар сони канча? Иктисодиётнинг норасмий секторида неча фоиз ахоли банд? Хорижга иш кидириб кетганларнинг сони-чи?

Биз бир нарсани тугри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам – унта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг узига, оиласи ва махалласига, жамиятга келтирадиган зарарини хисобласак, масаланинг накадар жиддий экани янада ойдинлашади.

Биз бу йил кабул килган “Хар бир оила – тадбиркор” хамда “Ёшлар – келажагимиз” дастурлари доирасида сезиларли ишлар амалга оширилмокда. Халкимиз, айникса, ёшларимизнинг тадбиркорлик ташаббусларини куллаб-кувватлаш, уларга уз бизнесини йулга куйиши учун катта имтиёзлар берилди. Келгуси йилда хам биз ушбу дастурлар ижросини катъий назоратга олиб, хар томонлама куллаб-кувватлаймиз.

Биз ёшларимизда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантира олсак, уларга маблаглардан тугри фойдаланишни ургатсак, нафакат иктисодий, балки куплаб ижтимоий муаммоларни хам хал этган буламиз», – деди президент.

Эслатиб утамиз, аввалрок Узбекистон хукумати 2019 йилда канча фукарони хорижий давлатларда ишга жойлаштиришни режалаштираётгани маълум булганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …