Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Автомобил йуллари кумитаси раисига каттик танбех берди
<

Шавкат Мирзиёев Автомобил йуллари кумитаси раисига каттик танбех берди

Президент Шавкат Мирзиёев Фаргона вилоятига сафари доирасида Фаргона шахридаги «Шодиёна» махалласига кутилмаган ташриф билан борди.

«Махсус ракурс» курсатувида хабар килинишича, давлат рахбари махалла идораси каерда экани билан кизиккан.

«Махалла идораси каерда? Нега олиб бормайсан уша ерга, махалланинг раиси кани, нахотки билмайсан?» – деди президент.

Шавкат Мирзиёев куп каватли уйда яшовчилар билан мулокотни тухтатмаган, бу ердаги махалла фукаролар йигини биносини хам уз кузи билан куриш истагини билдирган.

Президент махалла фукаролар йигини биноси ва йуллар ачинарли ахволда эканини танкид килиб, шахарнинг эндиликда собик хокими Хамид Хабибидиновга каттик танбех берган.

«Нега ахвол бундай хароб? Нега шу пайтгача жойига куйилмаган, нега мен келишим керак? Качон хамманг кабинетда утиришни бас килиб, галстукни ечиб, этик киясан? Бу нима ахвол? Сурхондарёни бориб кургин, бунака махалла раиси колмаган у ерда. Нега ишламайсизлар, йулларнинг кандайлигини кара, бинони кара, одамларни кара. Бу Фаргона-ку, огайни. Бирорта уйингнинг олдида бир барака йук, хамма ер чикинди булиб ётибди», – деган президент унга.

Курсатувда кайд этилишича, йуллардаги носозликлар сабабли танбехлардан Автомобил йуллари кумитаси рахбари (Абдурахмон Абдувалиев) хам курук колмаган.

«Мана шу йулларга ким жавоб бериши керак? Сен шунча ёнимда юрган одамсан, нега шуни айтмайсан? Бу йуллар сифати шармандалик эмасми? Майли, туманларда хеч бало килмабсан, шахарда-чи? Нега мен айтмасам килмайсан шуни, турт йилдан бери ёнимда юрибсан-ку? Шунча пул беряпман, нега узингни кийнамайсан? Нега таклиф бермайсан, нега хамманг бефарксан? Хозир яна кетасизлар, яна эски хаммом, эски тос булади», – деди Шавкат Мирзиёев.

  • Бундан олдинрок Фаргона шахри хокими Хамид Хабибидинов ва бошка сектор рахбарлари – прокурор Атхам Маматалиев, ички ишлар булими бошлиги Шавкат Дадахонов ва давлат солик инспекцияси бошлиги Вохиджон Бобобеков президент ташрифи доирасида ишдан олингани хабар килинганди.
  • 2017 йил мартидан буён Автомобил йуллари кумитаси раиси булган Абдурахмон Абдувалиев январ ойи бошида бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги йигилишдан кейин хайфсан олганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Y3LYavBWBjhXiGkD1cadlGp3SQMz8yl5

Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Узбекистон президентининг бу хакдаги фармони эълон килинди. …