Главная / Жамият / Шавкат Мирзиёев Самаркандга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Самаркандга ташриф буюрди

ff68cf175584466276e422a79ff064a3Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самаркандга ташриф буюрдилар. Бу Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.

Давлатимиз рахбари Хазрати Хизр мажмуасида булиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов кабрини зиёрат килди. Куръон тиловат килинди.

Шавкат Мирзиёев мазкур мажмуада олиб борилаётган курилиш ва ободонлаштириш ишларини куздан кечирди.

Президентимизнинг шу йил 25 январдаги “!Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тугрисида”ги карори ижроси юзасидан изчил ишлар амалга оширилмокда.

Аввалрок, 2017 йил 31 август куни пойтахтимизда, 2 сентябрь куни Самарканд шахрида мустакил давлатимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг улугвор хайкаллари очилган эди.

Айни пайтда Ислом Каримов дафн этилган ёдгорлик мажмуаси худудида сунгги пардозлаш ишлари амалга оширилмокда.

Президентимиз 2017 йил 27 август куни Самарканд вилоятига ташрифи чогида макбара курилишини якунига етказиш, зиёратчилар учун шароитларни янада яхшилаш, худудни ободонлаштириш буйича курсатмалар берган эди. Утган вакт мобайнида бу ерда кенг камровли ишлар бажарилди. Натижада мажмуа яхлит меъморий ансамблга айланди. Макбара атрофида Хазрати Хизр масжиди билан уйгун холда миллий услубда айвонлар барпо этилди. Зиёратга чикиш ва тушиш йулаклари чети мармар панжара билан уралди, кариялар учун замонавий лифтлар урнатилди.

Зиёратга келувчиларга йилнинг турт фаслида хам кулай булиши учун зарур шароитлар яратилди. Атрофдаги йулаклар таъмирланиб, автомобиллар тухташ жойи барпо этилди. Кабристон девори реконструкция килиниб, худуди янада ободонлаштирилмокда.

Давлатимиз рахбари зиёратгохга келувчилар учун катта кулайликлар яратилганини таъкидлаб, бу ердаги шароитларни янада яхшилаш буйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

УМИ матбуот хизмати

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …