Главная / Маданият / Савдо – сотикда халоллик икки дунё саодатидир!

Савдо – сотикда халоллик икки дунё саодатидир!

savdo-halolМукаддас ва олийжаноб динимиз Ислом одамлар уртасидаги турли-туман муносабат ва муомалотларда хамиша адолат, инсоф ва халоллик хукмрон булишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида савдо-сотик хам алохида ахамиятга эгадир.
Аллох таоло уз бандаларини узаро савдо-сотик ва олди-бердиларда харидор хаккига риоя килиш, тарозу ва улчовларда узгалар хакига хиёнат килмасликка буюрган. Куръони каримнинг бир канча оятларида савдо-сотикдаги халоллик, тароз ва улчовлардан уриб колмаслик мусулмон киши ахлокининг ажралмас кисми эканлигига эътибор каратилади ва харидор хакига хиёнат килиш огир гунохлардан экнлиги таъкидланади.
Бу борадаги оятларнинг энг машхурлари Куръони каримнинг Мутаффифун сурасида келган. Аллох таоло шундай мархамат килади: “(Савдо-сотикда улчов ва тарозидан) уриб колувчи кимсалар холига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) улчаб олган вактларида тула килиб оладиган, уларга улчаб ёки тортиб берган вактларида эса уриб коладиган кимсалардир” (Мутаффифун, 1-3).
Ояти каримадаги «вайл» сузи «вой, халокат» маъноларини ва «дузах водийларидан бирининг номи»ни англатади. Тарозидан, улчовдан уриб колувчилар холига вой булсин, дейиляпти. Яъни, улар бу килмишлари билан узларини халок килишади.
Ояти каримада тарози ва улчовдан уриб колувчилар “مطففين” (мутоффифийн) деган суз билан ифодаланди. Бу суз “арзимас, хакир ва паст нарса”ни англатувчи “طفيف” (тафиф) сузидан олинган. Чунки, уриб колувчилар хар доим, хар мижоздан ута арзимас микдорни уриб коладилар. Масалан, 10 метр газлама харид килмокчи булсангиз, у сизга 9 метру 95 сантиметр беради. Сиз буни ё биласиз, ё билмайсиз, билсангиз хам 5 сантиметр учун жанжаллашгингиз келмайди.
Харомхур сотувчи эса уша арзимас, хакир нарсалар йигиндисидан иборат умумий микдорга куз тикади. Тарозида хам шундай арзимас-арзимас микдорда кам бериб, тарозидан уришади. Шу билан уша уриб колувчи харомхур савдогар аслида узини пастга ураётганини, уз гурури ва виждонини арзимас, хакир нарсага алмаштираётганининг фаркига бормайди. Айнан шу нарса ояти каримада “мутаффифлар”га яъни “арзимас нарсаларни уриб колувчи савдогарларга” вайл булсин дея ифодаланишида хам олам-олам маъно яширинган. Шу сузнинг узида керакли ибрат ва насихат мужассам булган.
Зеро, узини хурмат килган, нафсини олийжаноб санайдиган инсон бундай паст ишни килишдан хазар килади. Аллохдан хаё килади. Шу тарика оила, бола-чакасини бокмайди. Ислом шариати халол касб билан хаёт кечиришга буюради. Куръони каримнинг куплаб ояти карималарида, суюкли Пайгамбаримиз Мухаммад (алайхиссалом)нинг муборак хадисларида халол касб билан ризкланиш бот-бот уктирилади.

Жумладан, Аллох таоло мархамат килиб бундай дейди:

“Эй одамлар, Ердаги халол-пок нарсалардан енглар (ризкланинглар)” (Бакара, 168).

Яна бир ояти каримада шундай мархамат килинади:

“Эй муминлар, сизларга ризк килиб берганимиз – покиза нарсалардан енглар ва агар Аллохнинг Узигагина ибодат килгувчи булсангизлар, У зотга шукр килингиз!” (Бакара сураси, 172-оят).

Касбларнинг ичида халол-покизаси булганидек, харом-нопоклари хам булади. Лекин куръоний оятлар ва набавий хадислар касб халол булишига, ризкланиш воситаси покиза булишига чакиради. Инфок эхсонларни хам халол йул билан топилган нарсалардан булишига таргиб килади. Куръони каримда ризкдаги халоллик, покизаликни англатувчи “طيبات” “тоййибот” (покиза ва яхши нарсалар) сузи ун олти уринда тилга олинган. Ризк покизалиги, касб покизалиги ва инфоку эхсонлар покизалиги куп марта зикр килинган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, Аллох таоло покдир, покиза амалларнигина кабул килади. Халолу пок нарсалардан ризкланган фарзандларнинг хидоятга мойил булишлари осон булади. Халолу пок нарсалардан ризкланган кишининг дуоси хам мустажоб дуолардан булади.
Абу Хурайра (розияллоху анху) ривоят килади: Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) мархамат килиб дедилар: “Албатта Аллох покдирва факат пок амалнигина кабул килади. АлбаттаАллох пайгамбарларга буюрган нарсани муминларгахам амр этди ва дедики: “Эй Пайгамбар, халол-поктаомлардан енглар ва солих амаллар килинглар” (Муминун, 51).
“Эй муминлар, сизларга ризк килиб берганимиз – покиза нарсалардан енглар” (Бакара, 172). Сунг Расулуллохсоллаллоху алайхи ва саллам узок муддат сафарда юрганидансочлари тузгиган, бошини чанг-тузон коплаган бир алфозда кулларини кукка чузиб: “Ё Рабб! Ё Рабб!” дея ёлбориб дуо-илтижо килувчи бир киши хакида гапирдилар: “Лекин унинг еганихаром, ичгани харом, кийгани харом ва узи хам харомбилан озикланган. Шундай экан, кандай килиб унинг дуоси ижобат булсин?!”(дедилар) (Муслим ривояти).
    Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхудан ривоят килинади: “Мен Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) хузурларида ушбу оятни укидим:”Эй одамлар, ердаги халол-пок нарсалардан енглар” (Бакара, 168-оят). Шунда Саъд ибн Абу Ваккос туриб деди:

– Ё Расулуллох! Аллохга дуо килинг, мени дуоси кабул буладиган киши килсин.

– Эй Саъд, – дедилар Набий (соллаллоху алайхи ва саллам), – лукмангни халол-покиза этгин, дуоси мустажоб киши буласан. Мухаммаднинг жони кулида булган Зотга касамки, корнига харом лукма туширган банданинг амалини Аллох кирк кун кабул килмайди. Харомдан семирган банданинг жойи дузахдадир”.(Табароний ривояти).

Шундай экан, лукмамиз халол булишига жиддий эътибор беришимиз максадга мувофикдир. Набий (алайхиссалом) уз умматларини халол касб оркали ризкланишга чакирганлар. Куплаб хадиси шарифларда бу нарса уз аксини топган. Жумладан, ул зот (соллаллоху алайхи ва саллам) шундай мархамат киладилар: “Киши уз кул мехнати билан топган нарсасидан кура яхширок ва покизарок ризк топмайди” (Ибн Можа ривояти).
Ушбу хадисда шунга ишора борки, гохо кишига хеч кандай мехнатсиз, на жисмоний, на аклий зурикишсиз ризк, мол-дунё келиб колиши мумкин, лекин шундай булса-да киши ризкланадиган нарсанинг энг афзали у хох аклий булсин, хох жисмоний булсин, кандайдир мехнат эвазига келадиган ризк экан.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …