Главные новости
Главная / Жахон / Саудия Арабистони коронавирусга карши эмланган зиёратчиларга хаж учун рухсат беради
<

Саудия Арабистони коронавирусга карши эмланган зиёратчиларга хаж учун рухсат беради

Коронавирусга карши эмланган зиёратчиларгина катта ва кичик хажда иштирок этиши мумкин булади. Бундай карорни Саудия Арабистони хукумати кабул килди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Reuters

«Хаж зиёратида катнашиш учун асосий шарт коронавирусга карши эмланиш хисобланади», — дейилади мамлакат согликни саклаш вазири Тавфик ар-Рабиа томонидан эълон килинган баёнотда.

Бу йил мукаддас зиёратгохларга уюштириладиган катта хаж июль ойининг иккинчи ярмига тугри келади. Утган йили пандемия туфайли хаж бор-йуги 10 минг киши иштирокида булиб утган, шуларнинг 30 фоизини саудияликлар, 70 фоизини мамлакатда истикомат киладиган чет элликлар ташкил килган эди. Хориждан келувчи зиёратчилар хажга куйилмаган. Махсус рухсатномалар биринчи навбатда сурункали касалликлари булмаган, коронавирусга чалинмаган, аввал хаж зиёратига чикмаган ва карантин муддатидан утишга тайёр булган 20—50 ёш оралигидаги одамларга берилди. Улар орасида коронавирус билан касалланиб утган шифокорлар хам булган. Вокеаларни ёритмокчи булган чет эллик журналистларга хам рухсат берилмаган.

Утган йил ноябридан Саудия Арабистони аста-секинлик билан 50 ёшдан катта булмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлади.

Эслатиб утамиз, март ойи урталарида Саудия Арабистони подшохлигида жамоат намозлари вактинча тухтатилган ва факат иккита — Макка хамда Мадинадаги масжидда жамоат булиб намоз укишга рухсат берилганди. Бирок кейинчалик коронавирус таркалиши хавфи сабаб Ал-Харом ва Набавий Масжидда хам намоз укиш тухтатилган. 23 март куни Саудия Арабистонида комендантлик соати жорий этилган, 24 март куни мамлакатда коронавирус билан боглик биринчи улим холати кайд этилган. Шунингдек, мамлакатда ахоли хамда хорижлик зиёратчилар учун Умра зиёратини амалга ошириш тадбирлари хам номаълум муддатга колдирилганди.

7 апрелда Саудия Арабистони Рамазон ойида масжидларни очишни режалаштирмаётгани айтилган, 13 апрель куни Рамазон ойида Саудия Арабистонида таровех намозлари уйда укилиши хакида фатво берилгани хабар килинган, кейинчалик шу куни Узбекистон мусулмонлари идорасининг Рамазон ойини утказиш хакидаги баёнотида таровех намозларини уйда укиш тавсия килинди. 18 апрель куни Тожикистонда масжидлар яна ёпилгани, жума ва таровех намозлари масжидларда укилмаслиги, ушбу чоралар коронавируснинг таркалишини олдини олиш максадида амалга оширилгани хакида хабарлар таркалди. Саудия Арабистонида комендантлик соати 21 июндан бекор килинган, бирок шунга карамай, куплаб чекловлар уз кучида колган.

Саудия Арабистони октябрь ойидан бошлаб мамлакатда яшовчи ахолиси учун Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берган эди. Ва уша ой урталарида мамлакат хукумати етти ой ичида биринчи марта Маккадаги Ал-Харом масжидида намоз укилишига рухсат берди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xum7FkCr7xMJPPTLPVAw5MhLWLRSKk8v

«Биз билан уйнамасдилар, чунки кора танли эдик». АКШнинг янги вице-президенти – Камала Харрис ким?

Америкада 4 йиллик мураккаб давр якунланди. Трамп даврида мамлакат уруш ёкасига хам келиб колганди (Эрон …