Главные новости
Главная / Жамият / Сариосиёдаги охиригача обод булмай колган махалла: Шароит йуклигидан кариялар кийналишмокда
<

Сариосиёдаги охиригача обод булмай колган махалла: Шароит йуклигидан кариялар кийналишмокда

Махаллада ишлар режадагидек амалга оширилмагани туфайли кучалар яна ункир-чункир холга кайтган, электр энергияси таъминоти коникарсиз холда колмокда – трансформатор дам-бадам портлаб кетади.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Гулобод» махалласи Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунги «Обод кишлок» дастури тугрисида»ги ПФ–5386-сонли фармонига кура ободонлаштириш руйхатига киритилган эди.

Лекин 1950-йилларда асос солинган кишлокда «Обод кишлок» давлат дастури доирасида бажарилган ишлар улда-жулда ва сифатсиз бажариб кетилгани махалла ахлининг хафсаласини пир килди.

Масалан, махалла марказий кучасига ёткизилган сифатсиз асфальтда бир йилга бормасдан чукурлар пайдо булди ва ёгинли кунларда кулмаклар хосил булмокда.

Дастур доирасида ариклар тартибга келтирилмади. Симёгочларни алмаштириш учун бетон устунлар келтирилди, лекин улар кучанинг ярмини банд килиб ётибди, холос.

Махалла ахлини кийнаётган энг катта муаммо — электр энергияси тухтовсиз учавериб, барчани безор килаётганидир.

Шу махаллада истикомат килувчи оксоколлардан бири Курбонбой Хужаназаровнинг сузларига кура, 1954 йилдан буёгига хозиргача бирорта симёгоч алмаштирилмаган.

«Бир суткада 24 соат булса, шундан 4-5 соат свет берса, колган вакт учади», — дейди оксокол.

Махалладаги бошка оксоколлар хам чироксиз дунёдан узилиб колишаётганини билдиришди.

«Свет учгани туфайли телевизорда янгиликлардан бехабар колмокдамиз», — дейди Рамазон Хожиев.

«Президентнинг Парламентга мурожаатномасини, 4 соатлик нуткини биз одамларнинг огзидан эшитяпмиз. Шу мурожаатноманинг хаттоки 10 дакикасини хам кура олганимиз йук. Хитойда коронавирус таркабди, деган хабарни телевизорда энди томоша килаётган эдик, свет кетди, охиригача эшитолмай хам колдик», — дейди Курбонбой Хужаназаров.

Уларнинг айтишича, чирок кечаси соат 1дан тонгги соат 6гача узатилмокда.

Махалланинг факат ярми табиий газ билан таъминланган. Холбуки кувурлар ва ГРПлар жойида турибди. Баллонли газ хам вактида етказилмаяпти, етказилгани эса оилаларнинг эхтиёжи учун камлик килмокда.

Иситиш учун газдан фойдаланишнинг имкони йуклиги сабаб, кишда уйлар электр энергияси ёрдамида иситилади. Махалладаги трансформатор подстанцияси эса ортикча зурикишни олмаяпти. Ушбу махаллада булиб, оксоколлар билан сухбатлашиб кайтганимиздан сунг трансформатор подстанцияси портлаб кетиб, махалла 10 кун чироксиз колган.

Таъмирлашгандан сунг подстанция яна икки кунда портлаб кетган.

Махалладаги бош куча электр энергияси такчиллигидан озор чекмокда. Бу кучада энг биринчи булиб кучиб келганлар яшайди ва уларнинг купчилиги кариялардир. 90 ёшдан ошганлар икки нафар, 70-80 ёшдан ошган кариялар эса 40 нафарга якин. Улар кишда чироксиз жуда кийналишмокда.

Оксоколларнинг фикрича, шу ердаги собик коллеж биноси электр узатиш линиясидан 200 метрча сим тортиб, ток олиб ёки янги трасформатор подстанцияси курибгина муаммони хал этиш мумкин.

Оксоколлар «Тоза худуд» ДУК томонидан кучадаги чикиндилар хам уз вактида тозалаб олиб кетилмаётганини айтиб утишди. Холбуки, чикинди учун ахолидан ойма-ой пул ундирилади.

Шунингдек, узок йиллардан буён фойдаланиб келинган махалла масжиди хам ёпилгани, боболар кундалик жамоат намозлари учун узокрокдаги масжидга чикишга кийналишаётганини айтиб, барча шарт-шароитларга эга, таъмирланган ушбу масжидни хам жомеъ масжиди филиали сифатида очиб беришни мутасаддилардан сураб колишди.

Биргина махаллада тупланиб колган муаммолар билан танишдингиз. Уларнинг аксарияти мутасадди ташкилотлар кумаги билангина хал булади. Уйлаймизки, «Гулобод»ни обод килиш йулида бошланган ишлар сариосиёлик мутасаддилар томонидан якунига етказиб куйилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистонда яна бир киши коронавирусга чалиниш окибатида вафот этди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирус инфекцияси тасдикланган беморлардан бири – 30 март куни шифохонага ёткизилган 40 …