Главная / Маданият / “Шариатда шарм йук”ми?!
<

“Шариатда шарм йук”ми?!

savolХалк орасида “шариатда шарм йук” ибораси ишлатилади. Билганлар буни тугри маънода куллайдилар. Аммо диний илмлардан хабари йук кишилар мазкур иборани нотугри тушунишлари мумкин. Келинг, узбек халки орасида кенг таркалган “шариатда шарм йук” ибораси билан “хаё имондандир” хадисини жамлаб, солиштириб курайлик. Бу иккиси бир-бирига тескари маънога эгами ёки бир-бирини кувватлайдими? Халк орасида кенг ёйилган биринчи накл Ислом динининг комиллигидан дарак беради. Зеро, халол ва харом, савоб ва гунох, хак ва ботилни аник билиб олиш учун “энг нозик” сохаларга оид саволлар хам берилиши жоиз. Масалан, ансорий аёлларга динни мукаммал урганишда уларнинг хаёлари тускинлик килмади. Улар аёлларга оид ва мухим масалаларни узлари келиб ёки булмаса одам ёллаб Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан сурардилар. Бу вокеалар ривоятларда батафсил ёритилган. Уларнинг журъатлари сабаб биз куп масалалар хукмини биламиз. Энди бир уйлаб курайлик, агар улар ортикча тортиниб, бу масалаларни Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан сурамаганларида, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кейин бу саволларга аник жавоб кайтириш мушкул булар. Демак, яхшилик йулида меъёрдан ортик уятчанлик бандага зарар келтиради. Бунда хаёнинг чегарасини билиш лозим. Хаё бандага яхшилик келтиради. Аммо манфаатни жалб килишда ёки зарарни даф килишда ута уятчанлик локайдлик ва хафсаласизлик билан тенгдир.
Бошка тарафдан олиб караганда, бир нарсани хам ёддан чикармаслик талаб этилади. Мумин банда бефойда ва фахш сузлардан тийилиши лозим. Бу унинг хаё ва иффатидан дарак беради. Банданинг имони канча кучли булса, унда хаё, харомдан тортиниш хисси шунча кучли булади. “Шариатда шарм йук”, деб кунглига келган ишни килиб кетавериш ёки бу ибора билан Исломга таъна тошларини ёгдириш мусулмон банда киладиган иш эмас. Бу динга бегона булган кишилар ишидир.
Хулоса киладиган булсак, “шариатда шарм йук” иборасини Исломнинг комиллиги маъносида куллаш ва уни одамларга тугри тушунтириш керак. Бу Исломни одамларга чиройли курсатиш, хикмат билан даъват килиш сирасига киради. Зеро динимиз мукаммал ва шомил дин булиб, унда инсон хаётининг бир бир сохаси ва боскичига оид масалалар тулик ва кенг баён килинган. Ана уша масалалар ичида “нозикрок”ларини урганишда ортикча тортиниш бандаларга зиён келтирди. Шу сабаб айтиш лозимки, харомдан хаё килиш, фойдали нарсалардан тортинмаслик, уддабурон ва зийрак булиш хар бир муминнинг вазифасидир.

Одилхон кори Юнусхон угли

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …