Главные новости
Главная / Маданият / Шарх сураси
<

Шарх сураси

sura1. (Эй Мухаммад,) Биз куксингизни очмадикми?

Пайгамбарлик огир юкини кутара олишлари учун, Аллох таоло Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг муборак калбларини очиб куйди. Шу сабаб у зот вахий таълимотларини кабул килдилар, имон ва хикматларни куксиларига жо айладилар.

2-3. Биз елкангизни босиб турган (огир) юкингизни олиб куйдик.

Аллох Уз Расулига пайгамбарлик ва рисолат юкини енгил килиб куйди. Натижада у зот калблари хотиржам холда даъват киладиган, имон йулида хар кандай синовларга бардош берадиган юксак хулк сохибига айландилар. Колаверса, Аллох бандаларидан аксарияти калбини Исломга мойил килиб куйди. Баъзи муфассирлар бу оятни “Биз жохилият даврида килган “гунох”ларингизни кечирдик” деб тафсир килишган.

4. Ва Биз Сизнинг зикрингизни баланд килдик.

Аллох таоло дунё ва охиратда Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам макомларини юкори кутарди. Буни у зот бутун оламларга рахмат килиб юборилишлари, шаходат, азон, такбир, ташаххудда Расулуллох номлари зикр килиниши, муминлар у зотга саловот ва саломлар йуллашлари, итоат этишга амр килинишлари мисолида куришимиз мумкин.

5. Албатта кийинчилик кетидан енгиллик бор.

Агар банда сабр билан Аллохга таваккул килса, танглик ортидан кенглик, машаккатдан сунг енгиллик, албатта келади.

6. Албатта машаккат ортидан осонлик бор.

Бу ерда муминлар сабрга чакирилиб, мусибат ва кургиликлар вактинча экани, хали олдинда ёруг кунлар кутиб тургани яна бир бор таъкидланмокда. Хасан розияллоху анху ривоят килади: “ – Албатта кийинчилик кетидан енгиллик бор – ояти нозил булганда, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: “Хурсанд булинглар, сизларга енгиллик келди. Битта машаккат икки енгилликни зинхор енга олмайди”, дедилар” (Ибн Жарир, Ибн Мардавайх ва Абд ибн Хумайд ривояти).

7. Бас, качон фориг булсангиз, (ибодатга) харакат килинг.

Яъни: дунё ишларидан, бандаларни даъват килишдан фориг булсангиз, Аллохга ибодат килинг, У Зотга дуо килиб, хожатларингини суранг, ибодатда мустахкам булинг!

8. Ва Парвардигорингизга рагбат килинг.

Амалларингизга савобни факат ва факат Аллохдан умид килинг, У Зотга дуо-илтижо ва тазарру килинг!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …