Главная / Жамият / Сардор Рахимхон – биография ва музыкалар
<

Сардор Рахимхон – биография ва музыкалар

Сардор Рахимхон айтады: Менинг асл исмим Санжар Рахимов. Мен 3-чи сентябр 1981 йил соат 5 эрталаб Тошкент тугрикхонасида дунёга келганман. Сардор Рахимхон аслан каердан эканлигига хамма кизикишади, шундайми? Мен ва ота-онам Тошкент шахридан биз.

Сардор Рахимхон
Фото – сурат: Сардор Рахимхон хотын былан

Мен Юнус-Обод нохиясининг 150-чи ракамли мактабини 1998 йил тугатдим. Мактаб йиллари кизикарли ва хотирада коладиган эди. Айни шу пайт мен мактаб давридаги бир ходисани эсладим. Агар дарсга бормокчи булмасам, хаммага дарсга кетдим деб айтайдим, узим эса шикофда яшириниб утирайдим, хамма ишга кетишгандан сунг узимнинг пулимга ширинлик ва ичимлик олиб байрам килардим. Гапнинг рости кушнилар мендан чарчашарди. Мактаб йиллари шундай ходисалар булардики, мен кушниларнинг богларини ёндирар эдим, подвалимизни сув ости килардим ёки дазмолни палос устига койиб кетардим. Лекин мактабда аълочи эдим.

Биринчи севгим хам мактабда булган. Математика дарси пайтида доскага чикиб жавоб беролмаганимда, Гулнора исмли синифдошим укитувчидан куркмасдан менга жавобни узатди, шунда мен уни севиб колдим. Сунг яна Феруза исмли синфдошимни севиб колдим. Лекин, билсам мендан ташкари уни синфнинг ярими севишар экан. Эсимда колган хаётдаги яна бир ходиса сунгги кунгирок куни икки киз синфдошим менга севги изхор килишди. Мактабда энг калин дустим Дилшод эди. Афсуски, туккизинчи синфдан сунг у бошка мактабга кетди. Мактабни тугатгандан сунг Азиз Дилшодни урнини олди.

Синфдошлардан мен хар доим Аброр, Рахимжон, Абдували, Малива ва Дилнозаларни эслайман. Бугунги кунгача мен синфдошлар билан алокани кат килмаганман. Укитувчилардан мен Жамила опага, Тулкин акага ва Мавлуда опага миннатдорчилик билдирмокчиман. Хуллас, мактаб йилларини мен жуда куп эслийман.

1998 йил мактабни тугатгандан сунг мен Тошкент Давлат Техник Университетига «Электрон, автомат ва техник хисоблар» факультасига шартнома асосида кабул килиндим. Талабалик йиллари мен учун энг ахамиятли эди. Чунки уша пайт мен кастингдан омадли утдим ва мени «Хамрох» авторадиосига ишга кабул килишди. Кастингда 850 иштирокчи  иштирок этди ва улардан 10 кишини эфирни олиб бориш учун кабул килишди.

Афсуски мен «Хамрох» радиосида факат битта эфирни олиб борар эдим, шунинг учун «Сезам» радиосига утишга мажбур булдим. «Сезам» радиосига ишга кириш учун менга устозларим Нурмухаммад Исроилов ва Кизлархон Хожаева жуда хам ёрдам беришди. 105.4 FM мавжида Сардорбек Рахимов куйлашни бошлади. Мен шундай эшиттиришларни бошкарар эдим: «Алибобо ва 40 табрикот», «Янги тонг», «Согинаман», «Яхши тилаклар». Айнганча, уша пайт мен «ТВ-ТАРОНА» номли янги телеканал очилишини билиб кастингда иштирок килдим ва омадли утдим. Нимадир булди ва мен ташинлар дастидан факат радиода колавердим.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …