Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Сардобадаги тугоннинг сув чикарадиган жойи бетон ва арматурадан булган. Узи тупрокли дамба – вазир уринбосари
<

Сардобадаги тугоннинг сув чикарадиган жойи бетон ва арматурадан булган. Узи тупрокли дамба – вазир уринбосари

Сирдарё вилоятида Халкаро пресс-клубнинг сессияси булиб утмокда. Унда Сардоба сув омборидаги ходиса хакида суз юритилмокда.

Тадбир давомида ушбу тугон курилишида арматура ишлатилмагани, курук тупрок билан кутарилгани хакида таркалган гап-сузлар буйича савол берилди.

Сув хужалиги вазири уринбосари Вохиджон Ахмаджоновнинг айтишича, тупрок дамбасининг узи унинг лойихавий конструкциясидан келиб чиккан холда тупрокли ва тошли булган.

«Айнан мана шу материаллар (тупрок ва тош – тах.) ишлатилган. Тугоннинг сув чикарадиган жойи бетон хамда арматурадан булган, айнан сув чикарадиган жойи.

Бундай сув омборлари жуда куп. Бунда тупрокнинг турига каралади. Узбекистонда бетон тугонлар хам бор, масалан, Андижон сув омбори, у бетон тугони хисобланади. У жой рельфи хамда шароитига караб килинади. Сирдарё, Жиззахга ухшаган худудларда, нафакат бизда, балки бутун дунёда хам, худди шу каби тупрокли тугонлар куриб фойдаланилади», – дейди Вохиджон Ахмаджонов.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«АИ-80 бензини 4 минг сумдан хам арзонлашига ишончим комил» — «Узбекнефтгаз» раиси уринбосари

Маълум булишича, «Узбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар булган …