Главные новости
Главная / Сиёсат / Санкт-Петербургдан яна 250га якин узбекистонлик олиб келинмокда
<

Санкт-Петербургдан яна 250га якин узбекистонлик олиб келинмокда

Узбекистон бугун Россиянинг Санкт-Петербург шахридан 250 нафарга якин фукаросини Тошкентга олиб келади. Бу хакда Узбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум килган.

«Uzbekistan Airways сешанба куни чартер рейс оркали Тошкентдан Петербургга 41 нафар россияликни етказди. Чартер рейс уйга кайтишда Узбекистон фукароларини олиб кайтади. Пулково аэропортидаги онлайн-таблога кура, унинг парвози Москва вакти билан соат 13.30га белгиланган», дейилади хабарда.

Бу узок муддатли танаффусдан сунг Россияга ташкиллаштирилган учинчи чартер рейс булди.

Утган хафталарда Uzbekistan Airways томонидан Ростов-Дон ва Козонга чартер рейс амалга оширилиб, 191 нафар россиялик ватанига етказилган ва бу худудлардан 520 нафар узбекистонлик Тошкентга олиб келинганди.

Эслатиб утамиз, шу йилнинг 16 мартидан Узбекистон халкаро авиакатновларни тухтатганди. Шунингдек, темир йул ва автомобил йуллари оркали Узбекистонга кириш ва чикиш чекланган. Хорижликлар Узбекистон худудига кириши ва узбекистонликлар хорижга чикиши хам тулик такикланган.

Президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселекторда хорижда 11 мингга якин узбекистонлки кийин ахволда колгани ва улар «имкониятга караб, барибир олиб келиниши керак»лигини айтганди.

Шундан сунг 11 майдан 24 майга кадар Узбекистон фукароларини хориждан олиб келиш буйича 12та чартер рейс амалга оширилиши белгиланганди, шундан 7 та рейс Россиядаги узбекистонликларни олиб келиши режалаштирилган.

Хориждан кайтарилган барча фукаролар 14 кундан кам булмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …