Главные новости
Главная / Технологиялар / Самсунг букилувчи смартфонини сотувга чикаришни кейинга колдирди
<

Самсунг букилувчи смартфонини сотувга чикаришни кейинга колдирди

Samsung Electronics компанияси букилувчи экранли янги Galaxy Fold смартфонларини дисплейи билан боглик муаммоларни урганиш учун сотувга чикаришни кейинга колдирди.

ugy4zjgx16cxbnm8vy5pnkmz0zz1cn4nSamsung’да таъкидланишича, курилмани синовдан утказаётган фойдаланувчилар унинг экрани билан муаммолар юзага келганини маълум килишган.

“Фикрларни тулик урганиш ва кушимча синовлар утказиш учун смартфоннинг чикарилишини кейинга колдиришга карор килдик. Биз якин хафталарда смартфоннинг сотувга чикарилишини эълон киламиз”, деб айтилган компания хабарида.

Таъкидланишича, бошлангич текширувлар экран билан муаммолар букишнинг экраннинг юкори ва пастки кисмига таъсири билан богланган булиши мумкинлигини курсатган. Шунингдек, курилма ичида топилган нарсалар дислей ишлашига таъсир килган холат хам кайд килинган.

Компания дисплей химоясини кучайтириш буйича чораларни куришга ваъда берган.

Samsung февраль охирида дунёдаги илк букилувчи экранли Galaxy Fold моделини такдим килганди. Модел 7,3 дюймли букилувчи экран билан жихозланган булиб, бунинг эвазига смартфон ихчам курилмага айланиши мумкин. Смартфон 2-чоракдан 10 та давлатда, жумладан Россияда сотувга чикарилади. АКШда смартфон 1,98 минг доллардан сотилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

01-26

1 декабрдан Интернет 10 марта тезлашади, деб ваъда берилди, лекин Facebook ва Youtube нега очилмаётганини хеч ким билмаяпти

«Узбектелеком» АК томонидан «Халкаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармокларини кенгайтириш» лойихаси доирасида Халкаро …