Главная / Сиёсат / Самарканд вилояти собик хокими Туробжон Жураев иши судга юборилди

Самарканд вилояти собик хокими Туробжон Жураев иши судга юборилди

Самарканд вилоятининг собик хокими Туробжон Жураев
Самарканд вилоятининг собик хокими Туробжон Жураев

27 ноябрь куни Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси жиноят ишларини тергов килиш бошкармаси томонидан Самарканд вилоятининг собик хокими Туробжон Жураев ва унинг жиноий шерикларига оид жиноят иши тегишли тартибда куриб чикиш учун жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти суди мухокамасига юборилди.

Бу хакда Озодликка собик хоким Туробжон Жураевга якин икки киши маълум килди. Уларнинг айтишича, кейинги хафтада суд мухокамасига куйиладиган жиноят ишида давлат сирларига оид кисмлар мавжудлиги боис иш судда ёпик тартибда курилади.

Жиноят ишида Самарканд вилоят хокимлигининг турт нафар масъул ходими Узбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Мол-мулкни талон тарож килиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистъеомол килиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан айбланмокда.

Жиноят иши материалларига кура, Самарканд вилоят хокимлигининг бир гурух мансабдор шахслари 2017-18 йиллардла жами 2 миллион АКШ долларидан ортик микдорда пора олиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол килган.

Хусусан, Самарканд вилоят хокими, Олий Мажлис сенатори Туробжон Жураевнинг 1 850 000 АКШ доллари микдорида пора олгани ва мазкур маблаг унинг хизмат сейфидан далилий ашё сифатида олинганига оид фактлар мавжудлиги жиноят иши материалларида келтирилгани айтилди.

Мазкур жиноят иши халк депутатлари Самарканд вилоят Кенгашининг 13 июль куни утказилган навбатдан ташкари сессиясида иштирок этган Узбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Узбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Абдуллаевлар курсатмасига асосан кузгатилган.

Самарканд вилоятининг собик хокими Туробжон Жураев ва унинг жиноий шерикларига оид жиноят иши тегишли тартибда куриб чикиш учун жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти суди мухокамасига юборилгани тугрисидаги хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиклади ва на инкор этди.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …