Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Самарканд вилоятида вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят фош килинди
<

Самарканд вилоятида вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят фош килинди

Самарканд вилояти Каттакургон шахрида вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят фош килинди

Иллюстратив фото

2020 йил 28 январь куни 36 ёшли Н.Р. Самарканд вилояти Каттакургон шахар ИИБга ариза билан мурожаат килиб, унда 2020 йил 1 январь кунидан 28 январь кунига кадар булган вакт оралигида номаълум шахс унинг “Дамарик” махалласида жойлашган уйига гайриконуний равишда кириб, умумий микдори 18 200 000 сумлик хар хил турдаги кимматбахо буюмларини яширин равишда угирлаб кетганлигини маълум килган.

Мазкур холат юзасидан Каттакургон шахар ИИБ хузуридаги Тергов булими томонидан номаълум шахсга нисбатан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-кисми “г” банди (уй-жойга гайриконуний равишда кириб содир этилган угрилик) билан жиноят иши кузгатилган.

Узбекистон Республикаси ИИВ хузуридаги Тергов департаменти хабарига кура, олиб борилган тергов-тезкор харакатлари натижасида ушбу жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Р.К. содир этганлиги аникланган ва ундан айрим кимматбахо буюмлар ашёвий далил тарикасида расмийлаштириб олинган.

Вояга етмаган Р.К. гумон килинувчи тарикасида ишда иштирок этишга жалб килинган. Хозирда дастлабки тергов харакатлари давом эттирилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

fwPLAwtgHNc_RgXmo2RRmKsdb2GKpvGR

Катор вилоятларда хам жамоат транспорти харакати тухтатилмокда

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида 22 мартдан Тошкентда жамоат транспортларига куйилган вактинчалик такик 23 мартдан …